Temur Po‘latov: Taroziy toshbaqasi
Mahsulot ta'rifi
Ёзувчи Темур Пўлатовнинг "Бухоро хонадони кечмишлари", "Тарозий тошбақаси", "Мулк", "Кунда-шунда", "Ғойибнинг иккинчи сафари" сингари асарлари жаҳон адабиёти ихлосмандлари кўнглидан аллақачон жой олган. Зеро, унинг романлари, қиссалари ва ҳикоялари араб, урду, форс, ҳинд, инглиз ва бошқа тилларга таржима қилинган.
Ҳукмингизга ҳавола этилаётган "Тарозий тошбақаси" романидаги эврилиш воқеаси китобхон қалбини ларзага солмай қўймайди. Шу аснода киши таҳайюл тарзида ҳам ўзгача бир эврилиш пайдо қилади. Романдаги эврилишга бир карра дучор бўлган Бенишон исмли ёш изқувар, аллома Тарозий ҳар қанча уринмасин, инсон қиёфасига қайта олмайди. "Қиссадан ҳисса шуки, бир-бирига мутасил боғланиб, урчиб боришга мойил тимсолу ташбеҳлар сўнгсиз давом этиши мумкин ва унинг, ушбу шажаранинг ортга томон йўналган ҳаракатига улуғ ва қудратли зот- Оллоҳ таоладан ўзга ҳеч кимса бас кела олмас"
Китоб ҳақида маълумотлар:
Чоп этилган нашриёти: "Янги Аср Авлоди"
Чоп этилган йили: 2019
Муқоваси: Қаттиқ
Бетлари сони: 528
Sharhlar
Mahsulot haqida fikringizni birinchilardan bo'lib yozib qoldiring
Tavsiya
Temur Po‘latov: Taroziy toshbaqasi
Mashhur brendlar