Deyl Karnegi: Muvaffaqiyat kaliti
Bo'lib to'lash
Mahsulot ta'rifi
Дейл Карнеги жамиятдаги муносабатларнинг нозик жиҳатларига алоҳида эътибор қаратади. Инсонларнинг ўзаро муомала маданияти, ўзини тутиш, мулозамат, бошқаларни ҳурмат қилиш, ишларини юқори баҳолаш орқали обрў-эътибор топиш мумкинлигини таъкидлайди. Шунингдек, ўз-ўзига ишонч ҳосил қилиш ва омма олдида сўзлашнинг турли йўлларини очиб беради. Тингловчини қизиқтириш, яхши маъруза ўқиш, хотирани мустаҳкамлаш ва бошқа мавзуларда ҳам қимматли маслаҳатларни тавсия этади. Безовталикнинг омиллари, ечими баробарида турфа инсонлар ҳаётидаги турли ҳолатлар, Карнеги анъанасига кўра, мисоллар тариқасида келтирилади.
Ушбу тўплам Дейл Карнегининг "Дўст орттириш ва одамларга таъсир кўрсатиш тўғрисида", "Ўз-ўзига ишонч ҳосил қилиш ва омма олдида сўзлаш санъати” ва “Безовталикни тарк этиш ва янги ҳаёт бошлаш сирлари" китобларининг яхлит кўринишидир. Кўплаб китобхонларнинг талаб-истаклари асосида чоп этилган мазкур туҳфа кутубхонангиз жавонидан муносиб жой олади, деган умиддамиз.
Ўқинг, уқинг, қўлланг, Ана шунда ҳаётингизда янги саҳифалар очилганига ишонч ҳосил қиласиз.
Xususiyatlar
ISBN | 978-9943-27-325-2 |
Muallif | Deyl Karnegi |
Til | O'zbekcha |
Yozuv | Kirillcha |
Betlar soni | 720 |
Nashriyot | Yangi Asr Avlodi |
Muqovasi | Qattiq |
Qog‘oz formati | A5 |
Chop etilgan yili | 2019 |
Sharhlar
Заказ килолмаяпман кандай заказ килса булади. Номерим 91 974-52-02
Tavsiya
Deyl Karnegi: Muvaffaqiyat kaliti
Mashhur brendlar