«Олтин водийдан шабадалар» – янги давр адабиётидаги катта ҳажмли роман бўлиб, унинг асосий хусусиятлари ўзбек халқининг яқин ўтмиши, турмуш тарзи, ҳар қандай оғир дамларда ҳам ўз метин-иродасини кўрсата олувчи халқ эканлигини, меҳнаткаш кишилардаги бетакрор фазилатларни намоён этади. Зеро, Мақсуд Шайхзода таъбири билан айтганда, «Ўзи ҳимматли ижодкор – меҳнатчи бўлган Ойбек шунинг учун ҳам меҳнат аҳлини севади, лирикада бўлсин, достонларда бўлсин, роман ва драматик асарларида бўлсин, Ойбекнинг севимли қаҳрамони меҳнаткаш ишчи ва косибларни куйлайди. Меҳнаткаш инсонлардаги ўлмас фазилатларни ғоят кучли бўёқлар билан тасвирлаб берадики, бу хусусият Ойбекнинг ўзбек адабиёти учун қилган энг катта хизматларидандир».