Бир гуноҳ иш қилишга қасд қиласиз, шунда олдингиздан жаноза ўтиб қолади. Сизни титроқ босади. Нафсингиз заиф кимсага зулм қилишга ундайди. Касал бўлиб қоласиз-да, тафаккур қиласиз!
Одамларга бўлган ишончингизни йўқотасиз, умидсизликка тушасиз, шунда атрофдан ибрат оласиз. Бир гуноҳ иш қилиб қўйиб, юрагингиз сиқилади. Шунда бир оят эшитиб, қалбингиз ёришади.
Қайсидир иш юзасидан паришонхотир бўласиз, биргина набавий ҳадис тинглаб тўғри йўлни топасиз. Буларнинг барчаси Аллоҳ тарафидан сизга юборилган мактуб бу илоҳий хабардир. Ушбу китобнинг номи "Қуръони каримдан мактублар" бўлиб, барча Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло борасида "Бизга доимо Ўзига қайтишимиз учун мактуб илоҳий хабарлар юбориб туради" дея иймон келтирганларга бағишланган.