"Тушда кечган умрлар" бу роман ҳақида эшитмаган инсон бўлмаса керак. Қонли ўтмиш ҳақида ҳикоя қилувчи ушбу романда воқеалар қамрови жуда кенг: 30-йилларнинг машъум "Қатағон" қилиш манзаралари, 80-йилларда Афғонистон уруши лавҳалари, шу йилларда содир бўлган "Ўзбек иши" можаролари. Бу учта йирик, жуда катта ҳажмли воқеаларни бир-бири билан боғлашда, улар орасига "бириктириш нуқтасини" топишда муаллиф ички монологдан унумли фойдаланади. Асар йиллар ўтса-да ўқувчилар қалбидан кенг жой олиб келмоқда. Ўйлаймизки, у сизга ҳам маъқул бўлади.