Muhammad Yusuf zamondoshlari xotirasida
Bo'lib to'lash
Mahsulot ta'rifi
Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф ўзининг қисқа, аммо мазмундор умри ва ижодий фаолияти давомида бой адабий мерос қолдирди. Ватан озодлиги, халқ бахти, юртнинг нурафшон келажагини ёниб куйлаган истеъдодли шоирнинг асарлари миллат эътирофига сазовор бўлди ва қалблардан чуқур жой олди.
Китобга унинг устозлари, ижодкор дўстлари, шогирдлари ва шоирни яқиндан билган инсонларнинг хотиралари жамланган. Уларни ўқиган китобхонда севимли шоиримизнинг чин инсон ва жўшқин ижодкор сифатидаги ёрқин сиймоси, қалб кечинмалари, ҳаётга ва одамларга ўзгача меҳри ҳақида яхлит тасаввур ҳосил бўлади.
Китоб нафақат шоирнинг ижодини севган ва қадрлаган мухлисларга, балки барча адабиёт ихлосмандларига чиройли туҳфа бўлади, деб умид қиламиз.
Китоб ҳақида маълумотлар:
Чоп этилган нашриёти: "Давр Пресс"
Чоп этилган йили: 2019
Муқоваси: Юмшоқ
Бетлари сони: 240
Sharhlar
Mahsulot haqida fikringizni birinchilardan bo'lib yozib qoldiring
Tavsiya
Muhammad Yusuf zamondoshlari xotirasida
Mashhur brendlar