Xayriddin Sulton: Boburiynoma
Bo'lib to'lash
Mahsulot ta'rifi
Таниқли адиб Хайриддин Султоннинг "Бобурийнома" маърифий романи 1997 йили биринчи марта чоп этилгандаёқ адабий жамоатчилик, кенг китобхонлар оммасининг тилига тушган, катта қизиқиш билан ўқилган ва қизғин фикр-мулоҳазалар уйғотган эди. Аслида Заҳириддин Муҳаммад Бобур шахси, ҳаёти, адабий мероси ёзувчи ижодий фаолиятининг бош мавзуси, десак янглишмаймиз.
Асар муаллифи 1992 йили бобурийлар изларини излаб Эрон, Туркия, Сурия, Иордания, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Покистон, Афғонистон мамлакатлари бўйлаб ташкил этилган илмий экспедиция таркибида иштирок этган. Сафар таассуротлари, хотира ва хаяжонлари, улар давомида, аждодларимизнинг бемисл маданий мероси, уларнинг зафар-фожиалари, кечмиш изтироблари,келгуси наслларга қолдирган умр сабоқлари, муқаддас зиёратгоҳлар ҳақида тўпланган кўплаб муҳим маълумотлар "Бобурийнома" маърифий романининг яратилишида асос бўлгани шубҳасиз.
Sharhlar
QACHON SOTUVGA CHIQADI yosh kitobxon tanlovida bor ekan?
Tavsiya
Xayriddin Sulton: Boburiynoma
Mashhur brendlar