Ўзбек халқ оғзаки ижодининг ажралмас бўлаги халқ эртакларидир. Асрлар мобайнида тилдан тилга ўтиб келувчи халқ эртаклари ўзининг бой таризхига эга. Улардаги эртак қаҳрамонлари, жониворлар ва афсонавий жонзотлар тингловчини қизиқарли, сеҳрли эртаклар оламига чорлайди.
Жажжи фарзандларимиз учун нашр қилинаётган ушбу китоб ҳам халқ эртакларидан тузилган. Ундаги ранг-баранг безаклар ўқувчининг китоб мутолаасига бўлган қизиқишини орттиради. Ушбу китобнинг бошқа эртак китоблардан фарқ қилувчи жиҳати шундаки, ундаги эртакларни нафақат ўқитиш, ҳаттоки тинглаш ҳам мумкин.