Ahmad Muhammad Tursun: Umar ibn Abdulaziz
Mahsulot ta'rifi
"Qaqnus Media" нашриёти "Дунёни тебратган буюклар" рукни остида туркум рисолалар нашр этишни режалаган. Уларда инсоният тарихида чуқур из қолдирган атоқли ҳукмдорлар, номдор саркардалар, улуғ донишмандлар ва машҳур адиблар, етук уламолар ва фозил кишиларнинг ҳаёт саҳифалари, ҳасби ҳоллари далил-хужжатлар асосида қизиқарли ҳикоя қилинади. Ушбу рисолалар халқимизнинг, айниқса ёшларнинг билим ва савияларини кенгайтиришда, дунёқарашларини ҳар томонлама бойитишда, улуғларимизнинг ҳаётларидан ибрат олиш, уларга эргашиб, хулқ-феълларини ўнглашда ёрдам ва фойда келтиришдан умидвормиз.
Ушбу китобча "Хулафои роишдин" нинг "бешинчиси" деб ном олган, қирқ йил умр кўриб, элни адолат билан бошқарган уммавий султонларнинг саккизинчиси, адолатли ва тақвоси туфайли бобоси Умар ибн Хаттоб розияллоху анҳуга ишоратан "Иккинчи Умар" деб аталган Абу Ҳафс Умар ибн Абдулазиз ибн Марвон раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилади.
Xususiyatlar
ISBN | 978-9943-5558-9-1 |
Muallif | Аҳмад Муҳаммад Турсун |
Til | O'zbekcha |
Yozuv | Kirillcha |
Betlar soni | 96 |
Nashriyot | Qaqnus Media |
Muqovasi | Yumshoq |
Qog‘oz formati | A5 |
Chop etilgan yili | 2019 |
Sharhlar
Жуда хам ажойиб китоб.
Tavsiya
Ahmad Muhammad Tursun: Umar ibn Abdulaziz
Mashhur brendlar