Қўлланма биология фанидан мактаб дарсликларининг янги нашрлари асосида тайёрланган бўлиб, масалалар ечишда сизга кўмаклашишга қаратилган. Китоб билан танишиб, энергия алмашинувига доир масалаларга тез ва тўғри жавоб топишни ўрганасиз. Масалаларни сизга ҳали таниш бўлмаган оддий усуллар орқали одатдагидан кўра қисқа вақтда ечиш, ДТМ стандартидаги саволларга аниқ жавоб топишга тайёрланиш имконига эга бўласиз. Ҳар бир масала ечими изоҳлар билан батафсил тушунтирилиб, мавзуга оид қўшимча масалалар ҳам келтирилган. Қўлланма олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларига тайёрланаётган абитуриентлар, ўқувчилар, ўқитувчилар, шунингдек, биология фанига қизиққан кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган.