• Email: info@asaxiy.uz
  • При покупке на сумму более 150 000 сум доставка по Ташкенту - бесплатно

Оноре де Бальзак: Сағри тери тилсими

  • Бренд:
  • Нет в наличие


    Оноре де Бальзак (1799-1850) – француз реалист ёзувчиси. Бальзакнинг ижодий мероси жанр жиҳатидан улкан ва хилма-хил: романлар, повестлар, драмалардан иборат. Бальзакнинг кўпгина романлари ва повестлари умумий ғоя асосида бирлаштирилган ва “Инсон комедияси” деб номланган кўп жилдли эпопеяни ташкил этади. Унда Бальзак ўз замонасидаги француз жамиятининг ҳаққоний, ёрқин манзарасини яратган. “Инсон комедияси”ни муаллиф 3 қисмга бўлган: “Одатлар ҳақидаги этюдлар”, “Фалсафий этюдлар”, “Аналитик этюдлар”. Режалаштирилган 143 та асардан 97 таси ёзилган. Энг катта қисми “Одатлар ҳақидаги этюдлар”дир, унга 72 та роман кирган бўлиб, булар орасида – “Гобсек”(1830), “Евгения Гранде” (1833), “Горио ота” (1834), “Йўқотилган орзулар” (1837-1843) каби асарлар бор. Бальзак ижодида француз реализми ўзининг юксак поғонасига кўтарилди. “Инсон комедияси” эпопеяси XIX асрнинг 1-ярмидаги француз жамиятининг реалистик манзараларини кенг қамровда акс  эттирганлиги, воқеаларга, далилларга бойлиги, турли тоифадаги кишилар драмаси яратилганлиги, ёрқин образлари ва персонажлари билан катта таассурот қолдиради. Эпопея асарлари бир-бири билан боғланган, қаҳрамонлар тақдири туташ. Судхўр Гобсек, коммерсант Гранде, банкир Нусинген, зиёли Растиньяк каби образлар асардан асарга ўтиб боради. Бальзакнинг "Инсон комедияси" эпопеяси замондошларининг юксак баҳосига сазовор бўлган. Бальзакнинг "Евгения Гранде", "Горио Ота", "Гобсек", "Сағри тери тилсими" асарлари С.Муҳаммаджонов, М.Мирзоид, М.Махмудов ва бошқа таржимасида турли йилларда ўзбек тилида нашр этилган.

    Китоб ҳақида маълумотлар:

    Чоп этилган нашриёти: "Адабиёт учқунлари"

    Чоп этилган йили: 2018

    Муқоваси: Қаттиқ

    Бетлари сони: 400

    Оставить отзыв

    Напоминание: HTML не работает !
        Плохо           Отлично