Дэвид Бах, Жон Дэвид Манн: Латте омили. Молиявий мустақиллик ва эркин ҳаёт сари

45 000 сум 39 600 сум
4 900 сум / 12 мес
Встроенная память (ROM)
5 31
31 отзывов
Модель: Латте омили
Наличии: ● Есть в наличии

Описание товара

Бадавлат бўлмай туриб ҳам бой яшаш мумкинми? Албатта, мумкин. Бунинг учун маошингизни оширишларини, лотереяга ютуқ чиқиши ёки кутилмаган хазина топиб олишни кутишга ҳожат йўқ.

Кўпчилик бир умр бошқаларни бой қилиш учун ишлаганини жуда кеч тушунади. Натижада ўзини ҳеч қачон бадавлат бўлолмайдиган муҳтож одамдек ҳис этиб, барча истакларини ноаниқ муддатга ортга суради...

Ушбу китоб қаҳрамони ҳам "Қурбим етмайди" дея кўп нарсада, ҳатто орзуларида ҳам ўзига чекловлар қўйган. У тасодифан танишиб қолган кекса бариста эса қизга ўзи ўйлаганидан анча бадавлатроқ эканини тушунтириб беради.


Китоб ҳақида ОАВ ва машҳурлар фикри:

“Латте омили” – ажойиб асар. Дэвид Бахнинг стратегиялари 30 ёшимда миллионер бўлишимга ёрдам берди. Бу китобни ўқинг, амалда қўлланг, кейин уни ўзингиз таниган барчага улашинг. У ҳаётингизни ўзгартиришга қодир.
- Грант Сабатье, “Молиявий эркинлик” асари муаллифи, “Millennial Money” сайти яратувчиси

 

Йигирма йилдан ортиқ вақт давомида Дэвид Бах пул, сармоя, жамғарма, бойлик тўплаш ҳақидаги оддий, аммо таъсирли таълимоти билан одамлар ҳаётини ўзгартириб келмоқда. Буни биламан, чунки Опра Уинфри шоусининг “Латте омили” тамойиллари ҳақида суҳбатлашилган сонини эфирга узатгандим ва Дэвид Бах ўн миллионлаб одамлар ҳаётини ўзгартирганига гувоҳ бўлгандим. Биз шунчаки “Латте омили”ни муҳокама қилибгина қолмай, бу тамойилларни ҳаётимизда ҳам синаб кўрдик!”
- Кэнди Картер, “The View” кўрсатуви ижрочи продюсери, “Опра Уинфри шоу”нинг собиқ продюсери

 

“Латте омили” – орзуларингизни ҳозироқ рўёбга чиқаришга илҳомлантирувчи самимий саёҳат. Бах ва Маннинг ажойиб ҳикоячилик маҳорати асарни замонамиз ҳаётини ўзгартирувчи китобга айлантирган.
- Фарнуш Тораби, “So Money” кўрсатуви бошловчиси, “У кўпроқ пул топганда” китоби муаллифи


Дэвид Бах умид ва илҳом ҳақидаги номалари билан бутун дунё аудиториясини ҳаракатга келтиради. “Латте омили” қалбингизга аланга ёқиб, кайфиятингизни кўтаради. Китоб эътиборингизга, мушоҳада қилишингизга ва ундаги тавсияларга қулоқ тутишингизга арзийди.
- Робин Шарма, “Феррари”сини сотган роҳиб”, “Тонгги беш клуби” каби халқаро бестселлерлар муаллифи


Муаллифлар ҳақида:

Девид Бах – энг ишончли молиявий экспертлардан, шунингдек, замонамизнинг молия ҳақидаги бестселлерлари муаллифларидан бири ҳамдир. У ёзган китобларнинг тўққизтаси кетма-кет “New York Times”нинг бестселлерлари (иккитаси биринчи ўринларда) қаторидан жой олган. Шунингдек, у ёзган 11 та китоб миллий бестселлерга айланган. Муаллиф ёзган асарларнинг умумий адади 7 миллиондан кўпроқ бўлиб, бу китоблар 19 дан ортиқ тилга таржима қилинган.

Жон Дэвид Манн 28 тилга таржима қилинган ва миллиондан ортиқ нусхада сотилган кўпчиликнинг севимли классик асари – “The Go-Giver”нинг ҳаммуаллифидир. Ушбу китоб глобал ўзгаришларга қўшган ижобий ҳиссаси учун “Axiom Business Book Awards”нинг олтин медали ҳамда “Living Now Book Awards”нинг “Evergreen” медалига сазовор бўлган. Жон Дэвид уч қисмдан иборат “The Go-Giver” китобига Боб Бург билан ҳаммуаллифлик қилишдан ташқари “New York Times”нинг учта бестселлери ва тўртта миллий бестселлерга ҳаммуаллиф бўлган. Жон Оқ уйнинг собиқ маслаҳатчиси Бетси Майерс билан ҳамкорликда ёзган “Take the Lead” (“Ташаббусни қўлга ол”) асарини Том Питерс “The Washington Post” газетасида “2011 йилнинг етакчилик ҳақидаги энг яхши китоби” деб топган.

 

Характеристики
ISBN 978-9943-23-223-5
Язык На узбекском
Надпись Кириллица
Переводчик Раҳимжон Қудратов
Количество страниц 236
Издательство Ниҳол нашр
Тип обложки Мягкая
Формат бумаги A5
Год издания 2022
Купить Дэвид Бах, Жон Дэвид Манн: Латте омили. Молиявий мустақиллик ва эркин ҳаёт сари по выгодной цене в ⭐ ASAXIY⭐ Акции⚡ гарантия ✅ доставка по Ташкенту и Узбекистану 👉 asaxiy.uz

Ваш интернет магазин

asaxiy app image