Биноларнинг ҳар бири бетакрор бўлиб, уларнинг гўзаллиги ва ҳашамати ўша давр буюк шоир ва ёзувчилари томонидан алқалган эди. Ҳамма жаҳон мўжизаларини ўз кўзи билан кўришни орзу қилиб келган: Родосдаги улкан ҳайкал (Гелиос ҳайкали), ҳашамдор Гиза эҳромлари, зилзила ва бўронларга чидамли Искандария маёғи, соҳир гўзалликка бой Олимпиядаги Зевс ҳайкали, кўҳна Эфес шаҳридаги жозибадор Артемида ибодатхонаси, Ҳаликарнас мақбараси, кўплаб афсона ва ривоятларга асос болган Бобил осма боғлари. Бугунгача улардан фақат биттаси сақланиб қолган. Бироқ биз билан бирга ўтмишга қайтиб, қадимий меморчилик дурдоналари қандай яратилгани - улардаги сир-у синоатдан бохабар бўлишингиз мумкин. Ҳар бир иншоот қурилиши шу қадар кўп майда юмушларга, кундалик машаққатли меҳнат ва тинимсиз сай-ҳаракатларга асосланган. Биноларнинг қурилиши даврга хос машиналар (кранлар ва ҳ.к.) ёрдамида ҳам, уларсиз ҳам амалга оширилган.