Одамзод қаерда ҳаёт кечирса, касалликнинг кўплаб турлари: хоҳ енгил, хоҳ оғир бўлсин, борлиги рост. Бугунги кунда соғлигимиз посбони бўлмиш шифокорлар бизга хизмат кўрсатишади. Лекин ўтмишда-чи, ўтмишда бу ҳолат қандай бўлган... Сивилизация бўлмаган тош асрида ва ундан кейинги даврларда инсоният касалликлардан қандай ҳимояланган?
Ер сайёрасидаги энг қадимги шифокорлар - шаманлар ўз даврларида кучли шифокорлар ҳисобланишган. Улар ўт-у гиёҳлардан қандай фойдаланиш ҳамда табиат кучларини яхши билишлари билан ажралиб туришган. Қолаверса, қабиладошлари тасаввурида табиатнинг сеҳрини тушунгандек таассурот уйғотишган. Бошқа тарафдан қараганда, ўша даврда оддий яралар ва жароҳатларни ҳар ким ҳам даволай олиши мумкин эди. Бунинг учун улар ҳайвонларни кузатишлари ҳамда инстинктларига кўра иш тутишлари керак бўларди, холос.
Қадимги дунё, Ўрта асрлар, Уйғониш даври ёки яқин ХХ асрда тиббиётдаги ҳолатлар, фарқлар қандай бўлган? Буларнинг барчаси ҳақида қўлингиздаги китоб саҳифаларидан маълумот топасиз. Шундай экан, келинг, шаманлар, жарроҳлар, шифокор-у табиблар фаолиятига бир назар ташлаб кўрамиз.