Дунёнинг классик мўжизалари рўйхати кўп асрлар давомида мавжуд бўлиб келган.
Ҳар бир даврга хос қадимий меъморчилик мўжизаларини етакчи олимлар танлов асосида кўрсатишади. Дунёнинг янги етти мўжизасини 2000-йилдан 2007-йилгача бўлган даврда 600 миллиондан ортиқ киши овоз бериш орқали танлаган. Булар: Буюк Хитой девори, лорданиядаги Петра мажмуаси, Рим Колизейи, Ҳиндистондаги Тож Маҳал, Марказий Америкадаги Чичен Итза ва Мачу Пикчу шаҳар қолдиқлари ҳамда Халоскор Исо ҳайкали. Ушбу иншоотлар жаҳон архитектурасининг ўзига хос бўлаги ҳисобланиб, нафақат қурилиш усулларини, балки бутун дунё ва турли тарихий даврлар маданиятини таққослашга йўл очади. Келинг, биз билан бирга дунё ва замон бўйлаб саёҳат қилинг ҳамда ҳозирги дунёни шакллантиришга ҳисса қўшган меъморий ёдгорликларнинг яратилиш жараёнига назар ташланг.