Служба поддержки
Вы изучаете Алишер Исаев: Ўсиш нуқтаси, но возможно, он вас не устраивает или вы все еще колеблетесь. Наши специалисты могут вам помочь сделать выбор. Давайте свяжемся с экспертом и послушаем его мнение
Общая сумма
0 сум
0%149 000 сум
5
59 000 сум
13%51 400 сум
5
0 сум
0%149 000 сум
59 000 сум
13%51 400 сум
“Ўсиш нуқтаси” - бизнесни кичик бўлиб қолишдан қутқарадиган фикрлаш ва тизим ҳақида китоб
Нима учун айрим компаниялар бозор етакчисига айланади, бошқалари эса барча ҳаракатларига қарамай бир жойда қолиб кетади? Муаммо капиталда, жамоада ёки бозорда эмас. Асосий тўсиқ - бизнесга ёндашувда ва етакчининг фикрлашида.
Кўплаб тадбиркорлар савдони ошириш, янги воситаларни жорий этиш, маркетингни кучайтириш билан банд. Аммо битта ҳақиқат бор: Компания ўз етакчисидан ортиқ ўса олмайди. Муассис ўсмаётган бўлса, энг яхши воситалар ҳам ишламайди. Агар ҳаракат қилсангиз-у, ҳеч нарса ўзгармаса, эҳтимол, ёндашувни қайта кўриб чиқиш вақти келгандир.

“Ўсиш нуқтаси” бизнес ривожининг икки асосий устунини бирлаштиради:
- савдони бошқариш ва оширишга хизмат қиладиган амалий воситалар (hard skills);
- бизнесни кейинги босқичга олиб чиқадиган тафаккур трансформацияси.
Китоб сизга чекловчи ақидалардан қандай қутулиш, тугамас пойгадан чиқиш ва нафақат бизнесингиз, балки ҳаётингизни ҳам ўзгартирадиган ўсиш нуқтасига эришиш йўлларини кўрсатиб беради.
Муаллиф йиллар давомида йирик компанияларда CEO бўлиб ишлаган, кейинчалик эса стартаплардан тортиб халқаро корпорацияларгача бўлган бизнесларга йўналиш бериб келган. Шу жараёнда у битта муҳим ҳақиқатни аниқ кўрган: айрим жамоалар имкониятлари чекланган бўлса ҳам изчил ўсишга эришади, бошқалари эса барча ресурсларга эга бўла туриб, бир жойда депсиниб қолади. Бу фарқ тажрибада, бозорда ёки пулда эмас - фикрлаш услубида.

Китобдан шу каби саволларга жавоб топиш мумкин:
• Бизнесни тизимли ўстириш нимадан бошланади?
• Қандай қилиб бизнесни халқаро даражага олиб чиқиш мумкин?
• Қандай қилиб компанияни бозор етакчисига айлантириш мумкин?
• Қандай қилиб йилига бир неча баробар ўсиш механизмини яратиш мумкин?
• Нега айрим компаниялар йилдан-йилга катталашади, бошқалари эса кичиклигича қолади?
Бу китоб орқали сиз стратегик фикрлаш асосларини ўзлаштириб, бизнесда айнан қайси нуқталарга эътибор қаратиш кераклигини аниқ тушуниб оласиз. Бизнесни тартибга солиш ва бошқаришни енгиллаштирувчи воситалар ёрдамида жараёнларни тизимлаштириш ҳамда назоратга олишни ўрганасиз.

Китобда келтирилган реал кейслар муваффақият ва муваффақиятсизликларнинг асл сабабларини очиб бериб, бошқаларнинг хатоларини такрорламаслик имконини беради. Шунингдек, йирик компаниялар қандай фикрлаши ва қарор қабул қилишини тушунтирувчи 3D тафаккур модели билан танишасиз. Савдо, дистрибуция ва мижоз йўли таҳлили эса мижоз нега сизгача етиб келмаётганини кўришга ва бу жараёндаги узилишларни бартараф этишга ёрдам беради.
Кимлар учун мос келади?
→ кичик бўлишдан чарчаган тадбиркорлар;
→ стратегик фикрлашни ривожлантирмоқчи бўлган менежерлар;
→ бозор етакчисига айланишни мақсад қилган жамоа раҳбарлари;
→ бизнесини кейинги босқичга олиб чиқмоқчи бўлган муассислар;
→ шунчаки кўпроқ пул топиш эмас, каттароқ бозорда ишлашни истаганлар учун.

Ривожланиш бугунги бозор шароитида танлов эмас, балки зарурат. Бу китоб сизга чекловчи фикрлаш тарзидан чиқиш, стратегик қарашларни ривожлантириш ва компанияни бозор етакчисига айлантириш усулларини амалий тарзда кўрсатади. Мутолаа қилинг ва янги даражага чиқинг!
Assalomu aleykum Mp 3 zapis bormi bu O'SISH NUQTASI kitobni
Добавил товар для сравнения
Жеймс Клир: Атом одатлар
Добавил товар для сравнения
Жон Г. Миллер: СОС! Савол ортидаги савол
Добавил товар для сравнения
Роберт Грин: Ҳокимиятнинг 48 қоидаси
Добавил товар для сравнения
Клейтон М.Кристенсон, Эфоса Ожомо, Карен Диллон: Фаровонлик парадокси
Добавил товар для сравнения
Жордан Питерсон: Ҳаёт учун 12 қоида. Тартибсизликка қарши малҳам
Добавил товар для сравнения
Малкольм Гладуэлл: Зукколар ва ландавурлар
Добавил товар для сравнения
Роберт Грин: Маҳорат
Добавил товар для сравнения
Брайан Трейси: Самарадорликнинг 21 йўли
Алишер Исаев: Ўсиш нуқтаси
Добавил товар для сравнения
В вашем балансе недостаточно 19990 для покупки этой книги, сначала пополните свой баланс
Скачайте приложение Asaxiy Books, чтобы читать и слушать купленные книги
Оформление заказа
Вход или создать личный кабинет
Yangi karta qo'shish