Жеймс Клир: Атом одатлар купить
Жеймс Клир: Атом одатлар недорого
Жеймс Клир: Атом одатлар в Узбекистане
Жеймс Клир: Атом одатлар онлайн
Жеймс Клир: Атом одатлар рассрочка
Жеймс Клир: Атом одатлар цена
Жеймс Клир: Атом одатлар доставка
Жеймс Клир: Атом одатлар характеристики
Жеймс Клир: Атом одатлар с фото
Жеймс Клир: Атом одатлар быстрая доставка
Жеймс Клир: Атом одатлар купить
Жеймс Клир: Атом одатлар недорого
ТОП
  • Выбор клиентов

  • Высокий рейтинг и хорошие отзывы

Жеймс Клир: Атом одатлар

5 180
180 отзывов
49 900 сум сум
6 300 сум x 12 мес
Модель: Атом одатлар
Наличии: ● В наличии: 200 шт
Выберите тип книги:

Рассрочка платежа

Проголосуйте:

Описание товара

Кичик ўзгаришлар, катта натижалар!

New York Times нинг биринчи рақамли бестселлери. Дунё бўйлаб 2 йилда 5 миллиондан ортиқ нусхада сотилган!



Сизга ҳаётингизни ўзгартиришда муҳим бўлган ажойиб китобни она тилимизда тақдим этишдан хурсандмиз.
Нима мақсад қўйганингиздан қатъий назар, ушбу китоб сизга ҳар куни оз-оздан яхшиланиб боришнинг синалган дастурини таклиф қилади. Одатларни шакллантириш бўйича дунёнинг етакчи экспертларидан бори Жеймс Клир яхши одатларни шакллантириш, ёмонларидан халос бўлиш ҳамда катта натижаларга олиб борувчи кичик одатларни эгаллашни ўргатувчи амалий стратегияларни очиб беради.




Агар одатларингизни ўзгартиришни уддасидан чиқа олмаётган бўлсангиз, муаммо сизда эмас. Муаммо тизимда. Ёмон одатлар такрорланаверишининг сабаби сиз уларни ўзгартиришни хоҳламаётганингизда эмас, балки ўзгариш учун нотўғри тизим танлаганингизда. Сиз мақсадларингизнинг даражасига кўтарилмайсиз, билъакс тизимларингиз даражасига тушиб қоласиз. Мазкур китобда эса сизни янги чўққиларга олиб чиқувчи синашта тизим билан танишасиз.



Клир мураккаб мавзуларни ҳам кундалик ҳаётга ва ишга осонгина татбиқ қилса бўладиган оддий одатларга боғлаб, ечим бера олиши билан танилган. Китобда у яхши одатларни муқаррар, ёмонларини эса иложсиз қилиш бўйича тушунишга осон йўриқнома яратар экан, биология, психология ва нейроилмдаги энг ишончли ғояларга суянади. Мутолаа давомида китобхон Олимпиададаги олтин медаль соҳиблари, етакчи бизнесменлар, инсон ҳаётини сақлаб қолган шифокорлар ўз касбини устаси бўлишда митти одатлар илмидан фойдалангани ҳамда соҳада энг зўрига айлангани ҳақидаги ҳаётий ҳикояларини ўқиб, руҳланади.


Қандай қилиб:

- янги одатлар учун вақт ажратишни (ҳатто қиладиган ишларингиз ошиб-тошиб кетганда ҳам);

- иштиёқсизлик ва иродасизликни енгишни;

- атроф-муҳитни муваффақиятга эришишни осонлаштирадиган қилиб тартиблашни;

- йўлдан адашганда ортга қайта олишни ва бошқа кўплаб нарсаларни ўрганинг.

«Атом одатлар» ўсиш ва муваффақият ҳақидаги фикрларингизни ўзгартиради ҳамда сизга одатларингизни ўзгартиришда зарур бўлган қурол ва стратегияларни тақдим этади. Хоҳ чемпионатда ғалаба қозонишни истаётган жамоа бўлинг, хоҳ соҳага қайта жон беришга умид қилган ташкилот, ёки шунчаки чекишни ташлашни, озишни, стрессни камайтиришни ёки яна бошқа бир мақсадга эришишни хоҳлаётган оддий инсон бўлинг, бу китоб сизга наф келтирмай қолмайди.




Таржимон: Сарвиноз Қосимова

Муҳаррир: З. Ғуломова

Мусаҳҳиҳлар: Й. Маҳмудов, У. Абдусаломова

Дизайнер: А. Умарова

Саҳифаловчи: Х. Йўлдошев

Китоб ҳақида ОАВ ва машҳурлар:

«Жуда амалий ва фойдали китоб. Жеймс Клир одатларнинг шаклланишига оид энг асосий маълумотларни тарқатади, шунинг учун сиз камроқ нарсага эътибор қаратиб, кўпроқ нарсага эришишингиз мумкин.»
-Марк Менсон, «Бепарволикнинг нозик санъати» китоби муаллифи.


«Жеймс Клир кўп йиллар умрини шахсий камолот санъати ва одатлар фанини ўрганишга сарфлади. Ушбу қизиқарли, амалий китоб сизга ёмон тартибларни бузиш ва яхшиларини одат қилиш учун керак бўлган қўлланмадир.»
-Адам Грант, «Оригиналлар, бер ва ол» китоби муаллифи, машҳур ёзувчи

«Атом одатлари – бу бир (ёки ўнлаб) ёмон одат(лар)ни ташлай олмаётганидан ҳафсаласи пир бўлган ва ниҳоят саломатлик, фитнес, молиявий эркинлик, ажойиб муносабатларга эришмоқчи бўлганлар учун ажойиб китоб. яхши қўлланма.»
Medium.com нашри



Характеристики

ISBN 978-9943-23-194-8
Автор James Clear
Язык На узбекском
Надпись Кириллица
Переводчик Сарвиноз Қосимова
Количество страниц 300
Издательство Asaxiy Books
Тип обложки Мягкая
Год издания 2023
Страна происхождения Турция

Жеймс Клир: Атом одатлар

5 180
180 отзывов
49 900 сум сум
6 300 сум x 12 мес

Известные бренды

Ваш интернет магазин

asaxiy app image

Ваш книжный интернет магазин

asaxiy app image
Служба поддержки
Выберите тип чата!