Служба поддержки
Вы изучаете Фируз Аллаев: Тадбиркор, но возможно, он вас не устраивает или вы все еще колеблетесь. Наши специалисты могут вам помочь сделать выбор. Давайте свяжемся с экспертом и послушаем его мнение
Общая сумма
"Тадбиркор" - "Asaxiy" интернет-дўкони асосчиси Фируз Аллаевнинг саккиз йиллик реал тажрибаси маҳсулидир. Бу асар орқали муаллиф атиги 400 доллар билан бошланган кичик лойиҳанинг қандай қилиб бутун Ўзбекистон бўйлаб танилган, кўламдор бизнесга айлангани ҳақида очиқ ва самимий ҳикоя қилади.
Китобда бизнеснинг ортида турган ҳаётий тажриба: йўл-йўлакай учраган хатолар, муваффақиятлар, омад, баъзан эса шунчаки сабр ва қатъият талаб қилган синовлар ортиқча безакларсиз, борича ёзилган. Китобда муаллиф чет эл тажрибаларини эмас, балки Ўзбекистон шароитида синовдан ўтган усулларни ва таниқли тадбиркорларнинг ҳаётий мисолларини оддий тилда тушунтиради.

Китоб уч бўлимдан иборат:
1-бўлим: Тадбиркорликни қандай тушунамиз?
Биринчи бўлимда соҳага назарий ёндашилган, таъриф берилган. Тадбиркорлик, унинг давлат, иқтисод ва жамиятга фойдаси ҳақида мулоҳаза юритилган. Бўлим якунида эса тадбиркорлик қандай қилиб инновацияларга туртки бўлиши таҳлил қилинган.
2-бўлим: Тадбиркор ва бизнес
Китобнинг иккинчи бўлими бизнеснинг туғилиши ва муваффақиятга эришиш йўллари ҳақидадир. Унда тажрибамдан келиб чиқиб, бизнесда муваффақият учун муҳим бўлган омиллар ҳақида фикр билдирганман, мисоллар ва аниқ фактлар келтирганман. Шу аснода тадбиркорда бизнес ғояси қаердан пайдо бўлади, лидерлик қанчалик муҳим, ғоя қандай амалга оширилади каби саволларга жавоб излаганман. Жамоани бошқариш, сотув, маркетинг, молия каби муҳим масалаларга ҳам тўхталганман.
3-бўлим: Тадбиркор менежер
Учинчи бўлимда асосий урғу тадбиркорнинг менежерлик қобилиятларига қаратилган бўлиб, бизнес бошқаруви учун муҳим жиҳатлар қамраб олинади. Бизнесни бошлаш бошқа, уни бошқариш бошқа. Бизнесни бошлаш кишидан ташаббускорлик, ижодкорлик, топқирлик ва ғайрат талаб қилса, уни бошқариш учун менежмент кўникмаларини эгаллаш зарур. Менежмент эса дунёнинг энг йирик университетларида ўқитиладиган бутун бошли фандир. Бўлимда тадбиркор муваффақиятли менежерга айланиши учун зарур бўладиган етти кўникма ва у нима бериши ҳақида ҳам гаплашамиз
Китоб кимлар учун мос келади:
▪️ Бизнес бошламоқчи бўлган ёки шу йўлда биринчи қадамни ташлаётганлар;
▪️ Аллақачон тадбиркорлик билан шуғулланаётган, аммо ривожланиш босқичида турганлар;
▪️ Менежмент, маркетинг, сотув, жамоа бошқаруви каби йўналишларда чуқурроқ билим олишни истаганлар учун мўлжалланган.

“Тадбиркор” китоби нимаси билан ажралиб туради:
▪️ Реал сабоқлар: Ўзбек тадбиркорининг реал тажрибаси ва ҳаётий сабоқлари асосида ёзилган;
▪️ Оддий тил: Тил жиҳатидан содда, самимий ва ўқишга енгил, шу билан бирга мазмунан чуқур;
▪️ Аниқ мисоллар: Ҳар бир саҳифада қуруқ мотивация эмас, балки аниқ тажриба ва ҳаётий мисол бор;
▪️ Амалий ёндашув: Бизнесни қандай бошлаш ва бошқариш ҳақида анъанавий назариядан фарқли, амалий ёндашувни таклиф қилади.
Муаллиф ҳақида:
Фируз Аллаев - "Asaxiy" интернет-дўкони ва "Asaxiy Books" лойиҳаларининг асосчиси. Ўзбекистонда тадбиркорлик ривожига қўшган ҳиссаси учун “Шуҳрат” медали ва "Таҳсин" мукофоти билан тақдирланган. "Тадбиркор" китоби орқали муаллиф ўз йўлини, ўрганган сабоқларини ва ўзбек бизнеси ҳақидаги мулоҳазаларини китобхон билан бўлишади.
albatta tavfsiya qilaman
Rahmat kattakon kutmagandim
Оставьте отзыв о товаре первым
Добавил товар для сравнения
Уолтер Айзексон: Стив Жобс (Флексибл муқова)
Добавил товар для сравнения
Роберт Грин: Маҳорат
Добавил товар для сравнения
Клаус Шваб: Тўртинчи саноат инқилоби
Добавил товар для сравнения
Тони Шей: Бахт етказиш. Миллиард долларлик интернет дўкон тарихи
Фируз Аллаев: Тадбиркор
Добавил товар для сравнения
В вашем балансе недостаточно 15992 для покупки этой книги, сначала пополните свой баланс
Скачайте приложение Asaxiy Books, чтобы читать и слушать купленные книги
В вашем балансе недостаточно 19990 для покупки этой книги, сначала пополните свой баланс
Скачайте приложение Asaxiy Books, чтобы читать и слушать купленные книги
Оформление заказа
Вход или создать личный кабинет
Yangi karta qo'shish