Asaxiy'дан яна бир муҳим премьера - Жордан Питерсоннинг "Ҳаёт учун 12 қоида" китоби сотувда!
Ғолибликни қисқичбақадан ўрганиш кераклигини биласизми? Қанчалик ҳайратланарли эшитилмасин, бу ҳақиқат. Канадалик психолог Жордан Питерсон ўзининг "Ҳаёт учун 12 қоида" номли бестселлерида бу ва бошқа ҳақиқатларни тушунтиради. Мазкур китобда ишончли дўст, фаҳмли турмуш ўртоқ, оқил ота-она ва кучли инсон бўлиш ҳамда қандай хатолар қилмасликка оид маслаҳатлар мужассам. Ушбу маслаҳатлар олдинга юриш, қийинчиликларни енгиш ва мазмунли яшашга ёрдам беради.

"Ҳаёт учун 12 қоида" китобида канадалик таниқли психолог Жордан Питерсон дўстлик, таълим, тарбия, оила ва жамият тўғрисидаги мулоҳазаларини билдиради ҳамда бу мулоҳазалар асосида ҳаётимизни янада мазмунли қиладиган тавсияларини илгари суради.

Шунингдек, муаллиф бизни машҳур ҳикояларнинг ўзига хос талқинлари билан таништиради, одамлар ҳаётидан қизиқарли мисоллар, тарихий ва илмий фактларни келтиради.

Профессор Питерсон ўз асарида кўплаб инсонларнинг турмушидан мисоллар келтириб, ҳаётий донишмандликни улашади. Бу биргина муаллифнинг донишмандлиги эмас, балки инсоният асрлар давомида тўплаган билимлардир. Энди мазкур билимларни оддий 12 қоидага умумлаштириб, эслаб қолишимиз мумкин.

Бу имкониятдан фойдаланинг ва китобни ўқиб чуқур мулоҳаза устаси бўлган Жордан Питерсон билан илм-фан, фалсафа, тарих ҳамда адабиёт оламига шўнғинг.
Ушбу китоб Халқ банки билан ҳамкорликда чоп этилди.