Таътил учун: 10таси 1да ва чегирма нархда

5 1
1 отзывов
469 000 сум 399 000 сум сум
49 900 сум x 12 мес
Модель: Бестселлер
Наличии: ● Нет в наличии
Выберите тип книги:
Проголосуйте:

Описание товара

Ёзда мутолаа қилиш учун ажойиб ва фойдали китоблар қидиряпсизми? «Таътил учун: 10 таси 1 да» тўпламини тавсия қиламиз!

Ушбу тўпламда ёз ойларида ўқиш учун энг кўп сотилган ва энг фойдали 10 та китоб мавжуд. Сиз шахсий ривожланиш, молиявий саводхонлик ёки бадиий асар истайсизми, тўпламда ҳамма учун китоб бор.



Китоблар рўйхати:

1. Жон Г. Миллер: СОС! Савол ортидаги савол

Одамда масъулият ҳисси бўлмаслиги айбни бировга тўнкаш, ўзини жабрдийда ҳис этиб норози бўлиш, охир-оқибат ишни ортга суришга сабаб бўлади. Шахсий жавобгарликсиз ҳеч бир компания ёки инсон эркин бозорда муваффақиятли рақобатлашиши, ўз олдига қўйган мақсад-вазифаларига эришиши, мукаммал хизмат кўрсатиши, ажойиб жамоавий ишда қатнашиши ва одамларни профессионал ўстириши эҳтимолдан жуда йироқ.
Жон Г. Миллернинг фикрича, компаниялар жабр кўраётган бу муаммоларни кимнидир айблаш орқали ҳал қилиб бўлмайди. Масаланинг чинакам ечими ҳар биримиз шахсий жавобгарликни ҳис этганимиздагина топилади. Миллер ўзининг ушбу китобида «Нима учун ҳаммасини биз бажаришимиз керак?» ёки «Айбдор ким ўзи?» сингари салбий ва нотўғри берилган саволлар одамларда масъулият етишмаслигидан дарак беради, дейди. «Вазиятни яхшилаш учун нима қила оламан?» ёки «Мен қандай ҳисса қўшишим мумкин?» каби тўғри саволлар эса ҳаётимиз ва жамоамизни ҳам ўзгартириб юборади.
Қисқа, тушунарли ва амалий, «СОС! Савол ортидаги савол» ажойиб натижаларга олиб келиши мумкин бўлган кундалик ҳаётга шахсий жавобгарликни қўллаш усулини тақдим этади: муаммолар ҳал қилинади, тўсиқлар йўқолади, хизмат яхшиланади, жамоавий иш самараси ортади ва одамлар ўзгаришларга мослашади.



2. Клаус Шваб: Тўртинчи саноат инқилоби

«Тўртинчи саноат инқилоби» ҳодисаси ўзининг ўлчами, кўлами ва мураккаблиги билан инсоният бошидан кечирган ҳеч бир жараёнга ўхшамайди. Муаллиф ушбу инқилобни бошқарадиган асосий технологияларни тавсифлайди ва ҳукумат, бизнес, фуқаролик жамияти ва шахсларга кутилаётган асосий таъсирларни муҳокама қилади. Шваб, шунингдек, ушбу ўзгаришлардан қандай фойдаланиш ва яхшироқ келажакни шакллантириш бўйича ғояларни таклиф қилади — бунда технология одамларга уларнинг ўрнини босмасдан, куч беради; тараққиёт жамиятни бузишдан кўра, унга хизмат қилади; ва бунда инноваторлар ахлоқий чегараларни кесиб ўтмасдан ҳурмат қиладилар.
Мутолаа давомида қуйидаги саволларга жавоб оласиз:
-
Технологиялар тараққиёти ҳаётимизда нималарни ўзгартиради?
- Давлатлар яқин келажакда нималар қилишлари, режа тузганда нималарга эътибор беришлари лозим?
- Тўртинчи саноат инқилобидан ўз манфаатимиз йўлида фойдаланиш учун нималарга эътибор қаратишимиз керак?
- Сунъий интеллект нималарга олиб боради, ундан ким ютадию, ким ютқазади? У қайси соҳаларда устунлик қилиши мумкин?



3. Ҳанс Рослинг: Factfulness

Фактдорлик - стрессни юмшатувчи, фақат кучли фактларга таяниб фикрлаш одатидир.
Дунёда қанча камбағал бор, аҳоли сони нега ўсмоқда, қизларнинг қанчаси таълим олмоқда сингари муҳим глобал ўзгаришлар ҳақидаги оддий саволларга одатда хато жавоб эшитамиз. Шу қадарки, жавобларни ихтиёрий танлайдиган шимпанзе ҳам ўқитувчилар, журналистлар, Нобел мукофоти лауреатлари ва банкирлардан тўғрироқ жавоб бера олади.
Factfulness"да халқаро соғлиқни сақлаш бўйича профессор ва глобал TED маърузачиси Ҳанс Рослинг икки ҳамкори - Анна ва Ола билан биргаликда бунинг сабабини янгича йўсинда изоҳлайди. Улар бизни адаштирувчи ўнта инстинктни очиб берган.



4. Рей Бредбери: Фаренгейт бўйича 451º

Ҳаёт тезлашган, бир хиллик тенглик деб аталадиган, одамлар бир-бирини эшитмайдиган, фикрлашдан тўхтаган, ҳурлик маҳв этилган… Бу жамиятда китоблар ақл кушандаси саналади, тақиқлар туфайли одамлар аста-секин улардан воз кечади, адабиётдан қўрқади. Улар фақат қулоқларидаги «чиғаноқ»лардан тараладиган маънисиз мусиқадан маст, рекламалардан сарҳуш яшайди.
Китоблар тақиқланган яқин келажакдаги хаёлий Америка жамияти ҳақида ҳикоя қилувчи ушбу асар бош қаҳрамони Гай Монтег – ўт ўчирувчи. Номи ўт ўчирувчи, аммо китобларни улар топилган уйлар билан қўшиб ёқиш унинг аъмолидир. Аммо куни келиб, у ўз касбининг тўғрилигига шубҳаланиб қолди ва аста-секин фикрлашни истаётганини сезди, ана шундан бошланган исён ортидан у ўзи яшаб турган жамиятдаги тутумни, тартиботни савол остига ола бошлади. Алалоқибат у ўзи каби инсонлардан иборат яширин гуруҳга қўшилди…



5. Малколм Гладуэлл: Зукколар ва ландавурлар

Бу фоний дунё ҳаётини адолатли деб бўлмайди. Негаки, унда пул, ҳокимият, шон-шуҳрат ва омад одамларнинг барчасига тенг тақсимланган эмас. Нега айрим одамларнинг ҳамма нарсаси бор, бошқаларда эса ҳеч вақо йўқ? Омаднинг сабабларини фақат инсоннинг табиат инъом этган шахсий фазилатлари билан боғлаш тўғримикин?
Малколм Гладуэлл ҳар доим мутлоқо тасодиф ҳисоблаб келинган муваффақиятларнинг замирида ётган яширин қонуниятларни топган биринчи инсондир. Бу қонуниятлар нега аксарият буюк хоккейчилар фақат январда туғилганлигини ва ҳеч қачон октябрда туғилмаслигини, нима учун математикани осиёлик талабалар бошқалардан кўра осонроқ ўзлаштиришини, нега Нью-Йоркнинг энг обрўли адвокати бўлиш учун албатта яҳудий бўлиш лозимлигини тушунтириб беради. Бу китоб Билль Гейтс, «Битлз» ва Мотсарт каби шахсларни нима боғлаб туришини ҳамда улар нега ўз тенгдошларидан ўзиб кетганлигини кўрсатади.
«Зукколар ва ландавурлар» — «қандай қилиб муваффақиятли инсон бўлиш» бўйича қўлланма эмас. Бу сиз ўзингизга фойдали тарзда фойдаланишингиз мумкин бўлган ҳаёт қонуниятлари оламига завқли бир саёҳатдир.



6. Девид Бах, Жон Девид Манн: Латте омили. Молиявий мустақиллик ва эркин ҳаёт сари

Бадавлат бўлмай туриб ҳам бой яшаш мумкинми? Албатта, мумкин. Бунинг учун маошингизни оширишларини, лотереяга ютуқ чиқиши ёки кутилмаган хазина топиб олишни кутишга ҳожат йўқ.
Кўпчилик бир умр бошқаларни бой қилиш учун ишлаганини жуда кеч тушунади. Натижада ўзини ҳеч қачон бадавлат бўлолмайдиган муҳтож одамдек ҳис этиб, барча истакларини ноаниқ муддатга ортга суради...
Ушбу китоб қаҳрамони ҳам «Қурбим етмайди» дея кўп нарсада, ҳатто орзуларида ҳам ўзига чекловлар қўйган. У тасодифан танишиб қолган кекса бариста эса қизга ўзи ўйлаганидан анча бадавлатроқ эканини тушунтириб беради.


7. Жером Селинжер: Жавдарзордаги халоскор

Жером Селинжернинг «Жавдарзордаги халоскор» романи 1945–1946 йилларда серияли шаклда қисман нашр қилинган, 1951 йили алоҳида китоб бўлиб чиққан. Асар кўплаб тилларга ўгирилган. Шу кунгача 65 миллион нусхада сотилган. 2005 йили «Тиме» журнали асарни 1923 йилдан бошлаб инглиз тилида ёзилган 100 та энг яхши романлар рўйхатига киритган. «Модерн Либрарй» нашриёти эса романни ХХ асрнинг 100 та энг сара асарлари қаторидан жой олишга лойиқ топган. 2003 йил BBCнинг «The Big Read» («Энг кўп ўқилган») сўровномасида у 15-ўринни эгаллаган. Асарда бепарда сўзлар кўп учрагани боис бир қанча мамлакатларда, жумладан, АҚШ мактабларида ҳам кейинчалик танқидга учраган ва узоқ йиллар нашр этилиши тақиқланган. «Жавдарзордаги халоскор» кўп бора цензурага учраган бўлишига қарамай, АҚШ мактабларида энг кўп ўқитилган асарлар рўйхатида 2-ўринда туради (1-ўринни Жон Стейнбекнинг «Сичқонлар ва одамлар ҳақида» новелласи эгаллаган).
Асарнинг бош қаҳрамони Ҳолден Колфилд ўсмирларнинг саркашлиги, исёни тимсолига айланишга улгурган. Роман, шунингдек, маъсумлик, асиллик, ўзлик, йўқотиш, дахлдорлик, интим ва тушкунлик каби мураккаб масалаларга ҳам тегиб ўтади.


8. Светлана Алексиевич: Чернобил таваллоси

Чернобил таваллоси — бу Светлана Алексиевичнинг китоби бўлиб, Чернобил фожиаси ҳақида огоҳлантирилмагани туфайли ҳодисанинг беайб қурбонига айланган белорусларнинг бошдан кечирганлари ҳақида ҳикоя қилади. Алексиеевич юзлаб одамлар, жумладан ўт ўчирувчилар, сиёсатчилар, шифокорлар, физиклар ва оддий фуқаролар билан суҳбатлашди ҳамда уларнинг ҳикоялари фалокат инсоният учун қанчалик қимматга тушганини очиб берди.
Китоб инсон руҳиятининг, иродасининг мустаҳкамлигидан кучли ва таъсирчан далолатдир. Бу, шунингдек, ядровий энергия хавфи ҳақида огоҳлантирувчи ҳикоя ҳамдир.



9. Ато Ҳамдам, Леонид Чигрин: Япон зобити. Ютаро Тоданинг асирликда бошдан кечирганлари

Ёш япон офицери Ютаро Тода Антанта қўшинлари таркибида Россия шимолидаги Поморега кириб келганида ҳаёти тубдан ўзгариб кетишини тасаввур қилмаганди. Тинч ва осуда ҳудудда душманга қарата бирор марта ўқ узмаган зобит партизанларга асир тушди, лекин тез орада уларнинг ҳурматини қозониб, отряд командирига айланди. Бироқ НКВД ходимининг асоссиз гумонлари билан қамоққа олиниши унинг ҳаётидаги энг мураккаб воқеаларнинг дебочаси бўлди. Ютаро ўзи истамаган ҳолда янги тузилган Ҳукуматнинг қамоқхонасидаги инсонийликдан йироқ ички сирларга гувоҳ бўлиб қолди. Бунинг бадалини эса умрининг узоқ йилларини маҳбусликда ўтказиш билан тўлашига тўғри келди...
Собиқ Иттифоқдаги НКВД хизматининг шафқатсиз тартиб-қоидалари, унинг баъзи ходимлари учун инсонлар ҳаётини қурбон қилиш арзимас иш эканини Ютаро ўз бошидан ўтказган воқеалар мисолида кўрди. Бироқ олис шимолдаги лагерь азоблари ҳам унинг иродасини синдира олмади...


10. Теодор Драйзер: Сармоядор

Бир неча кунда миллионер бўлиш мумкинми? Шу билан инсоннинг истаклари поёнига етармикан?
Бу китоб - «Сармоядор»нинг бош қаҳрамони Френк Каупервуд ўзининг савқи табиийсига қулоқ тутиб, бир неча кунда чиндан бойиб кетади. Унда ўсмирлигиданоқ атрофдагилар таъсирида савдогар ва биржа ўйинчиси руҳияти шаклланганди. Ташаббускор, иқтидорли ва серғайрат ёш йигит аста-секин ҳеч қандай тамойилни тан олмайдиган, ўз ҳукмини ўтказувчи очкўз миллионерга айланди-қолди. Аммо ҳаёт бир текис эмас, унинг учун кутилмаган оғир синовлар ҳали олдинда эди...
«Сармоядор» - америкалик ёзувчи Теодор Драйзернинг энг машҳур романларидан бири. Адибнинг «Истак трилогияси» дан жой олган ушбу асари 1912 - йилда нашр этилган. Унга америкалик темир йўл корчалони, миллионер Чарлз Еркснинг ҳаёт йўли асос қилиб олинган. Китобда конкрет инсон мисолида тадбиркор қандай фикрлаши, хаёлидан қандай ўйлар кечиши, муаммоларга қандай ечим топиши тасвирланган. Бу асар чинакам тадбиркор характерига берилган чизгидир.


Бу китоблар сизни ҳар томонлама ривожлантиради ва мароқли дам олишингизни таъминлайди. Ўқиб амал қилсангиз куз келгунча шахс сифатида анча ривожланасиз. 10 та китоб нархи 469 000 сўм, аммо 15% чегирма билан сиз 10 ажойиб асарларни 399 000 сўмга харид қилишингиз мумкин.

Буюртма беринг ва ёзни ҳам фойдали ва қизиқарли ўтказинг!

Характеристики

Язык На узбекском
Формат бумаги A5

Таътил учун: 10таси 1да ва чегирма нархда

5 1
1 отзывов
469 000 сум 399 000 сум сум
49 900 сум x 12 мес

Известные бренды

Ваш интернет магазин

asaxiy app image

Ваш книжный интернет магазин

asaxiy app image
Служба поддержки
Выберите тип чата!