Рамита Наваи: Ёлғонлар шаҳри
Описание товара
У шундай шаҳарки, одамлар ўзларининг асл истакларини пинҳон тутишга, дин ва анъана талабларига мувофиқ яшаётганини кўрсатишга мажбур. Бу шаҳарда яшаш учун ёлғон гапириш керак. Бу ерда ёлғон сўзлаш ҳаёт ва мамот масаласидир. Бу шаҳар аҳли диний мажбуриятлар юк ва самимий инсоний истаклар ўртасида саргардон кезади. Бу шаҳар Теҳрон, Эрон Ислом Республикасининг пойтахти. «Ёлғонлар шаҳри» бугунги Теҳроннинг унутилмас манзарасини чизиб беради. Бу китоб теҳронликлар тузумнинг шафқатсиз босими остида қандай яшаётгани, туйғулари, шодлигу изтиробларини қандай ифодалаётгани, умуман, турфа хил инсонлар тақдири ҳақида ҳикоя қилади.
«Ёлғонлар шаҳри» китоби 2012 йили Британия Қироллик адабиёт жамиятининг «Жервуд» мукофоти билан тақдирланган.
Китоб ҳақида ОАВ ва машҳурлар фикри:
«Ёлғонлар шаҳри — бу Ғарб деярли танимайдиган ва кўпинча қўрқадиган мамлакат ҳақида ғайриоддий тушунча.»
- «Vogue»
«Чиройли ёзилган профиллар тўплами.»
- «Publishers Weekly»
«Наваининг ҳикояларига ақл бовар қилмайди. Улар ижтимоий, сиёсий, жинсий ва диний қарама-қаршиликларга тўла Теҳронни очиб берадики, кимдир кундалик ҳаётнинг оғир лабиринтидан қандай ўтишини тасаввур қилиш қийин. Наваи тафсилотларга эътибор қаратиши билан китобхонни ҳайратда қолдиради.»
- «Sunday Telegraph (London)»
«Наваи, британиялик-эронлик журналист, ўқувчиларни хиёбон бўйлаб юқорига ва пастга, шимолий нуқталарнинг улуғворлигидан, француз мустамлака давридаги безакли уйлар ва одамлар гавжум савдо марказларига саёҳатга олиб боради, жанубдаги ишчилар синфи ва қашшоқроқ ҳудудлар...Наваи мушт билан ёзади, бу саҳифаларни зудлик билан варақлашга мажбурлайди.»
- «Booklist»
«Китобнинг ҳар бири турли эронликларга қаратилган саккизта бобни бирлаштириб, шаҳарнинг даҳшатли портрети тасвирланган... Китобхонларга Теҳрон жамиятининг панорамик манзараси тақдим этилади: янги бойликлар жойлашган сохта юнон қасрларидан шаҳарнинг шимолига, сўнг талабалар, савдогарлар ва ёш аёллар билан гавжум шаҳар марказидан Теҳрон жанубидаги қашшоқликкача.»
- «Уолл-стрит журнали»
Kun.uz нашри китоб ҳақида: Ҳавола
Муаллиф ҳақида:
Рамита Наваи британиялик-эронлик ташқи ишлар журналисти бўлиб, Жанубий Судан, Афғонистон, Миср, Нигерия, Сальвадор ва Зимбабве каби ўттиздан ортиқ мамлакатлардан хабарлар тайёрлаган. У Channel 4s Unreported World сериали учун йигирмата ҳужжатли фильм суратга олди ва PBS Frontline учун Суриядан яширин репортажи учун Эмми мукофоти билан тақдирланди.
Характеристики
ISBN | 978-9943-23-164-1 |
Автор | Рамита Наваи |
Язык | На узбекском |
Надпись | Кириллица |
Переводчик | Зиёда Ғуломова |
Количество страниц | 276 |
Издательство | Ниҳол нашр |
Тип обложки | Мягкая |
Формат бумаги | A5 |
Год издания | 2020 |
Отзывы
Сўнги пайтлардаги энг яхши асар албатта мен учун
Miyasida filtri bor odam oʻqisa yaxshi boʻlardi... Bu kitob bilan butun bir jamiyatni qoralab boʻlmaydi. Kitob juda taʼsirli faqat toʻgʻri hulosa chiqarisa boʻlgani. Asaxiy.uz ga omad
Bu kitobni tarjima qilmasa ham boʻlardi. Oʻzimizni jamiyatni kitob qilib yozsa balki bundan ham battar holatdagi kitob shakliga kelardi.
Эрон одатда бизга жуда узоқ ҳудуддек туюлади. Аслида асосий аҳолиси шиалардан иборат бўлган, буюк цивилизация меросхўри бўлган бу мамлакат билан деярли бир ҳудудда жойлашганмиз. Масалан, Эроннинг Машҳад шаҳри билан Бухоро ўртасидаги масофа, Бухоро билан Тошкент ўртасидаги масофа билан деярли бир хил. Қўшни Туркманистонни кесиб ўтсак биз Эрондамиз. Шу кунларда Эрон пойтахти Теҳрон ҳақида журналист Рамита Наваининг "Ёлғонлар шаҳри" китобини ўқиб тугатдим. Баҳор ойларида ўзбек тилида чоп этилган ушбу китоб бизга Теҳроннинг бутунлай бошқа юзини очиб беради. Сиёсий ва диний назорат сабабли ёпилишга мажбур бўлган, полиция ва шиа уламолари қатъий назоратида яшайдиган ушбу шаҳарда ҳаёт бир хил ва сокин кечадигандек кўринади. Теҳронликлар ўз ҳаётларини ҳаммага идеал тарзда, жамият ва дин мезонларига мос қилиб кўрсатишга ҳаракат қилишади. Гўёки ҳамма бир хил маънавиятли, ҳамма бир хил диндор, ҳамма бир хил Эрон сиёсатини қўллаб қувватлайди. Менга бу иккиюзламачилик бошқа бир мамлакатни ҳам эслатиб юборди)). Лекин, Теҳрон аҳолиси билан яқинлашиб борсангиз, уларнинг ички дунёсига кириб борсангиз, бу аслида иллюзия эканлигини пайқаб қоласиз. Аслида, Теҳронда одамлар икки хил ҳаёт кечиришади. Жамият кўзи учун ва ўзлари учун. Ўзлари учун яшаладиган ҳаёт ёлғон ҳаёт бўлиб, унда фоҳишалик, гиёҳвандлик, қиморбозлик, спиртли ичимликлардан муккасига кетиш каби иллатлар бошқа йирик шаҳарлардаги каби очилиб боради. Рамита Наваи ўз китобида улкан журналистик маҳорат билан Эронликларнинг ёлғон ҳаётини бизга очиб беради. Сиз турли хил инсонлар тақдирида теҳронликларнинг бахти, ғам-ташвиши, орзулари билан танишасиз. Унда янги олтин авлод қанақа жамиятни орзу қилиши, ҳамма ўзгаришни хоҳлаши, лекин ҳеч ким журъат этмаслигини билиб оласиз. Барча ёлғонлар, барча муаммоларга қарамасдан китоб қаҳрамонлари ўз ватанини севиши, қаҳрамонлардан бири Лондон ўрнига Эронни танлаши, мантиқан ватанпарварлик инсонда ҳар қандай ҳолатда ҳам олий туйғу эканлигини кўрсатади. Китоб давлатда бемаъни таъқиқлар фойдасиз эканлигини, якунда бу янада каттароқ муаммолар олиб келишини кўрсатиб беради. Ўзбек тилига маҳорат билан таржима қилинган бу китоб сизни Теҳронга экзотик саёҳатга олиб кетади. Саёҳатингиз бетдан бетга қизиқарли бўлиб боради. Ушбу руҳий саёҳат сизга ҳаёт ҳақида яхшигина дарсларни бериши мумкин. Хулоса қилиб билсангиз бўлди.
******
Kitobdagi asal hayotni o'qib turib inson shunchalik yolg'onlikka o'rganib qolib keyin haqiqatlar I birma bir o'qiganida yashagisi hayotga qiziqish so'nib qilarkan. insonlar orasida dinga qarash tushunchalari ularni atrofdagi odamlar uchunligi, erkinlikni xoxlaganlar esa, bu odamlar Nima dryishidan uyalish, hukumat bilan xalq ikki tushunchaligi, hukumat o'zini qarashlarini xalqqa majburlab singdirish judaa achinarli holat.
Kitob haqiqatttan ajoyib asar. Haqiqatlar ochiq oydin aytilgan. Muammolar aniq ko'rsatib berilgan. Juda qiziqib o'qidim. Eronning ichki tizimidagi kamchiliklar ko'rsatib beriladi.
shu kitobni zakaz qilgandim vaqtida bo`lmasada keltirishdi. ajoyib kitob. o`qishni tavsiya qiladigan kitoblarim safiga qo`shildi. bu kitob ham.