Эътиборингизга ҳавола этилаётган «Тахтлар ўйини» асари - «Муз ва олов қўшиғи» романлар туркумига дебоча очадиган дастлабки қисм ҳисобланади.
«Тахтлар ўйини» 90 миллиондан ортиқ нусхада чоп этилган ва дунёнинг 49 тилига таржима қилинган. Асарнинг ўзбекча таржимаси эса бу тилларнинг эллигинчиси бўлди. Таржима бу борада Ўрта Осиё давлатлари орасида биринчи, туркий тиллар орасида эса иккинчи тил сифатида майдонга чиқди.
Дунё бўйлаб «Тахтлар ўйини» асарининг миллионлаб мухлислари бор. Асарнинг шуҳрат топишида бир-биридан қизиқарли сюжетлар линияси, такрорланмас характер даражасига кўтарилган образлар ва эпик асарларга ҳос мукаммаллик муҳим аҳамият касб этади.
Wikipediya даги мақолаларнинг энг салмоқли қисми ҳам айнан «Тахтлар ўйини» асарига тегишли. Шундай экан, роман ва унинг таржимаси ўзбек китобхони учун ҳам катта воқеага айланади, десак муболаға бўлмайди.