Служба поддержки
Вы изучаете Бештаси бирда ва етказиб бериш текин! (139,000), но возможно, он вас не устраивает или вы все еще колеблетесь. Наши специалисты могут вам помочь сделать выбор. Давайте свяжемся с экспертом и послушаем его мнение
Но в Asaxiy всегда есть альтернативные предложения
Добавил товар для сравнения
"Asaxiy Books йил бестселлерлари 2022" тўплами
Добавил товар для сравнения
"Asaxiy Books" доирасида чоп этилган китоблар тўплами
1. Олдос Ҳаксли: Ажиб янги дунё
Олдос Ҳакслининг жаҳон адабиётида чуқур аҳамият касб этган шоҳ асари “Ажиб янги дунё“да тенгсизлик ҳукм сурувчи, технологик ривожланган келажакни тафтиш қилади. Бу мамлакатда одамлар авторитар бошқарув тизимига хайрихоҳ бўлиши учун генетик йўл билан кўпайтирилади, ижтимоий жиҳатдан мослаштирилади ҳамда фармацевтик йўл билан кучсизлантирилади. Буларнинг бари инсонни эрки, одамийлик қиёфаси ва, эҳтимол, қалбидан маҳрум қилади.
Беназир истеъдод эгаси бўлган Ҳаксли бир вақтнинг ўзида ҳам санъаткор, ҳам руҳшунос, ҳам инсон табиати ва тараққиётининг энг ёрқин тафтишчиларидан бири эди. Унинг дурдона асари – “Ажиб янги дунё” миллионлаб ўқувчиларни ҳайрат ва ваҳимага солди, бизни огоҳлантирувчи, ўйга толдирувчи ажойиб бадиий асар ўлароқ, бугунги кунгача ўз аҳамиятини йўқотмади.
2. Светлана Алексиевич: Чернобил таваллоси
«Ваҳима уйғотмаслик» мақсадида Чернобил фожиаси ҳақида огоҳлантирилмагани туфайли ҳодисанинг беайб қурбонига айланган белорусларнинг кечмиши бутун инсоният олдига ана шу саволларни кўндаланг қўйди.
Бу ҳалокатдан сўнг одамлар ўз тарихи, бугунини тафтиш қилиб кўрди, натижада кўплаб аччиқ ҳақиқатлар юзага чиқди. Чернобилдаги атом стансияси портлаши нафақат техноген фалокат, балки фуқароларини ташқи дунёдан узиб, «тикан сим ичида» яшашга мажбур қилган улкан салтанатнинг ҳам ҳалокати экани аён бўлди.
3. Жером Селинжер: Жавдарзордаги халоскор
Жером Селинжернинг “Жавдарзордаги халоскор” романи 1945–1946 йилларда серияли шаклда қисман нашр қилинган, 1951 йили алоҳида китоб бўлиб чиққан. Асар кўплаб тилларга ўгирилган. Шу кунгача 65 миллион нусхада сотилган. 2005 йили “Тиме” журнали асарни 1923 йилдан бошлаб инглиз тилида ёзилган 100 та энг яхши романлар рўйхатига киритган. “Модерн Либрарй” нашриёти эса романни ХХ асрнинг 100 та энг сара асарлари қаторидан жой олишга лойиқ топган. 2003 йил ББCнинг “Тҳе Биг Реад” (“Энг кўп ўқилган”) сўровномасида у 15-ўринни эгаллаган. Асарда бепарда сўзлар кўп учрагани боис бир қанча мамлакатларда, жумладан, АҚШ мактабларида ҳам кейинчалик танқидга учраган ва узоқ йиллар нашр этилиши тақиқланган. “Жавдарзордаги халоскор” кўп бора сензурага учраган бўлишига қарамай, АҚШ мактабларида энг кўп ўқитилган асарлар рўйхатида 2-ўринда туради (1-ўринни Жон Стейнбекнинг “Сичқонлар ва одамлар ҳақида” новелласи эгаллаган).
Асарнинг бош қаҳрамони Ҳолден Колфилд ўсмирларнинг саркашлиги, исёни тимсолига айланишга улгурган. Роман, шунингдек, маъсумлик, асиллик, ўзлик, йўқотиш, дахлдорлик, интим ва тушкунлик каби мураккаб масалаларга ҳам тегиб ўтади.
4. Рамита Наваи: Ёлғонлар шаҳри
У шундай шаҳарки, одамлар ўзларининг асл истакларини пинҳон тутишга, дин ва анъана талабларига мувофиқ яшаётганини кўрсатишга мажбур. Бу шаҳарда яшаш учун ёлғон гапириш керак. Бу ерда ёлғон сўзлаш ҳаёт ва мамот масаласидир. Бу шаҳар аҳли диний мажбуриятлар юк ва самимий инсоний истаклар ўртасида саргардон кезади. Бу шаҳар Теҳрон, Эрон Ислом Республикасининг пойтахти. «Ёлғонлар шаҳри» бугунги Теҳроннинг унутилмас манзарасини чизиб беради. Бу китоб теҳронликлар тузумнинг шафқациз босими остида қандай яшаётгани, туйғулари, шодлигу изтиробларини қандай ифодалаётгани, умуман, турфа хил инсонлар тақдири ҳақида ҳикоя қилади.
5. Теодор Драйзер: Сармоядор
Бир неча кунда миллионер бўлиш мумкинми? Шу билан инсоннинг истаклари поёнига етармикан?
Қўлингиздаги китоб - “Сармоядор”нинг бош қаҳрамони Френк Каупервуд ўзининг савқи табиийсига қулоқ тутиб, бир неча кунда чиндан бойиб кетади. Унда ўсмирлигиданоқ атрофдагилар таъсирида савдогар ва биржа ўйинчиси руҳияти шаклланганди. Ташаббускор, иқтидорли ва серғайрат ёш йигит аста-секин ҳеч қандай тамойилни тан олмайдиган, ўз ҳукмини ўтказувчи очкўз миллионерга айланди-қолди. Аммо ҳаёт бир текис эмас, унинг учун кутилмаган оғир синовлар ҳали олдинда эди...
Китоб энг яхши совға. Яқинларингиз китоб ўқишига сабабчи бўлинг.
Тўплам атиги 139.000 сўм туради🤩
📌 Шошилинг, акция муддати чекланган!
| Формат бумаги |
A5
|
| Тип обложки |
Мягкая
|
| Издательство |
Asaxiy Books
|
| Надпись |
Кириллица
|
| Язык |
Узбекский
|
Juda zo'r narxga, juda yaxshi kitoblar.
Жуда зўр акция! Афсуски ҳаммаси менда бор экан. Жуда қаттиқ тавсия қиламан! Ҳаммасини ўқиб чиқиш керак!
Оставьте отзыв о товаре первым
Добавил товар для сравнения
"Asaxiy Books йил бестселлерлари 2022" тўплами
Добавил товар для сравнения
"Asaxiy Books" доирасида чоп этилган китоблар тўплами
Добавил товар для сравнения
АНТИВОЗРАСТНОЙ КРЕМ ДЛЯ ЛИЦА С ВИТАМИНОМ С И ГИАЛУРОНОВОЙ КИСЛОТОЙ 50МЛ
Добавил товар для сравнения
Столовый сервиз Luminarc Pop flower green 46 предметов (N6733)
Добавил товар для сравнения
Встраиваемая посудомоечная машина Bosch SMV6ECX08E
Добавил товар для сравнения
Тарелка керамическая Fissman CELINE 20 см
Добавил товар для сравнения
Кондиционер Welkin APOLLON Inverter 24
Добавил товар для сравнения
Умные часы Umma Muslim
Добавил товар для сравнения
Конвектор Electrolux ECH/B-1500 E
Добавил товар для сравнения
Абдул Азим Зиёуддин: Сиз Пайғамбарни кўрганмисиз? (2-китоб)
Добавил товар для сравнения
Портативный вентилятор PRODA FAN PD-F06 (Red)
Добавил товар для сравнения
Чехол для Samsung A25 с необычным дизайном Вини
Бештаси бирда ва етказиб бериш текин! (139,000)
Добавил товар для сравнения
Оформление заказа
Вход или создать личный кабинет
Yangi karta qo'shish