Служба поддержки
Вы изучаете Ваъдага кўмакчи китоблар тўплами, но возможно, он вас не устраивает или вы все еще колеблетесь. Наши специалисты могут вам помочь сделать выбор. Давайте свяжемся с экспертом и послушаем его мнение
Но в Asaxiy всегда есть альтернативные предложения
Ваъдани бажариш вақти келди!
Талабанинг ҳар ўқув йили бошида ўзига берадиган ва 1 ой ўтар-ўтмай ёддан кўтариладиган навбатчи ваъдаси бор: “Бу йил яхши ўқийман”.
Бу ваъданинг ваъдалигича қолиб кетиши талабанинг уқувсизлигидан эмас, шунчаки шахсий ривожланиш учун талаб этиладиган билимнинг ҳали ўзлаштирмаганидан далолат. Бу каби муаммоларни ечиш мақсадида зарур кўникмалар жамланган 5 китобни тавсия қиламиз.
Бу китоблар нимани қандай ўрганиш, аллақачон бор бўлган билимни амалда қўллаш, фойдали одатларни шакллантириш, тайм-менежментни йўлга қўйиш, масъулият ва муваффақият борасидаги зарур кўникмаларни ўз ичига олади. Бууунча нарса билгандан кейин ваъдани бажармай бўлмас)
Тўплам қуйидаги китобларни ўз ичига олади:
1. Рақамлар учун яралган идрок - 45 000 сўм
Миянгиз ғаройиб қобилиятларга эга, афсуски, ундан самарали фойдаланиш учун қўлланма йўқ. Бу қўлланмани “Рақамлар учун яралган идрок” китобида топишингиз мумкин. Тажрибангиз бор ёки йўқлигидан қатъи назар, ушбу китобдан билим олиш кўникмаларингиз ва техникангизни ошириш учун янгича ва ажойиб усулларни топасиз. Улар, айниқса, математика ва табиий фанларни ўзлаштиришда қўл келади.
2. Атом одатлар - 45 000 сўм
Сизга ҳаётингизни ўзгартиришда муҳим бўлган ажойиб китобни она тилимизда тақдим этишдан хурсандмиз.
Нима мақсад қўйганингиздан қатъий назар, ушбу китоб сизга ҳар куни оз-оздан яхшиланиб боришнинг синалган дастурини таклиф қилади. Одатларни шакллантириш бўйича дунёнинг етакчи экспертларидан бори Жеймс Клир яхши одатларни шакллантириш, ёмонларидан халос бўлиш ҳамда катта натижаларга олиб борувчи кичик одатларни эгаллашни ўргатувчи амалий стратегияларни очиб беради.
3. Самарадорликнинг 21 йўли - 29 000 сўм
Китоб вақтни тўғри тақсимлаш, иш ёки ўқиш жараёнини ташкиллаштириш, ҳаёт тарзини ўзгартириш, натижада қандай қилиб самарадорликка эришиш ҳақида назариядан узоқ, аниқ маълумот ва қўлланмаларни беради.
4. СОС! Савол ортидаги савол - 29 000 сўм
Қисқа, тушунарли ва амалий, “СОС! Савол ортидаги савол” ажойиб натижаларга олиб келиши мумкин бўлган кундалик ҳаётга шахсий жавобгарликни қўллаш усулини тақдим этади: муаммолар ҳал қилинади, тўсиқлар йўқолади, хизмат яхшиланади, жамоавий иш самараси ортади ва одамлар ўзгаришларга мослашади.
5. Муваффақиятли инсонларнинг 7 кўникмаси - 49 000 сўм
Китоб доимо муваффақиятга интилувчилар учун. У инсоннинг ривожланиши, ҳаёт мазмуни ва воқеа-ҳодисаларга реакцияси, яъни жавоби ҳақида. Стивен Кови жуда кўплаб лидерлик, муваффақият, самарадорлик мавзусидаги китобларни нафақат ўқиган, балки таҳлил ҳам қилган. Асарда кўплаб машҳур (шунчаки машҳур эмас, балки ўзини максимал даражада ривожлантириб, ички хотиржамликка эришган)лардан мисол келтирилади. Улардан энг ёрқини - Виктор Франкл, “Ҳаётга «Ҳа» дейиш: конслагер Психологи” китоби муаллифидир.
Жами: 209 000 сўм ,
Чегирма билан эса атиги: 159 000 сўм
Язык | Узбекский |
Издательство | Asaxiy Books |
Формат бумаги | A5 |
Rahmat!
Bittasi bir menda qolgan 4tasiga qancha tolasam boladi
Добавил товар для сравнения
Чехол для Samsung A55 синий
Добавил товар для сравнения
Пылесос Artel ART VCB 0316 E Красный
Добавил товар для сравнения
Генератор бензиновый Huter DY5000L
Ваъдага кўмакчи китоблар тўплами
Добавил товар для сравнения
Оформление заказа
Вход или создать личный кабинет
Yangi karta qo'shish