Служба поддержки
Вы изучаете Бештаси бирда ва супер чегирма нархда!, но возможно, он вас не устраивает или вы все еще колеблетесь. Наши специалисты могут вам помочь сделать выбор. Давайте свяжемся с экспертом и послушаем его мнение
Но в Asaxiy всегда есть альтернативные предложения
Добавил товар для сравнения
"Asaxiy Books йил бестселлерлари 2022" тўплами
Бештаси бирда ва супер чегирма нархда!
“Муваффақиятли инсонлар муаммолар билан эмас, балки имкониятлар билан яшайдилар. Улар имкониятлардан озиқланиб, муаммоларни очликда қолдирадилар.“
«Муваффақиятли инсонларнинг етти кўникмаси» китоби машҳур америкалик бизнес консультант Стивен Кови томонидан ёзилган.
Китоб биринчи бор 1989 йилда нашрдан чиқади. Орадан 15 йил ўтиб, 2004 йил китоб 38дан ортиқ турли тилларга таржима қилинган. 2011 йил августда “Time” журнали ушбу китобни асосий бизнес китобларнинг 25талик рўйхатига киритган. Китоб бугунги кунга қадар бутун дунё бўйлаб 40 миллиондан ортиқ нусхада сотилган.
Китоб доимо муваффақиятга интилувчилар учун. У инсоннинг ривожланиши, ҳаёт мазмуни ва воқеа-ҳодисаларга реакцияси, яъни жавоби ҳақида. Стивен Кови жуда кўплаб лидерлик, муваффақият, самарадорлик мавзусидаги китобларни нафақат ўқиган, балки таҳлил ҳам қилган. Асарда кўплаб машҳур (шунчаки машҳур эмас, балки ўзини максимал даражада ривожлантириб, ички хотиржамликка эришган)лардан мисол келтирилади. Улардан энг ёрқини - Виктор Франкл, “Ҳаётга «Ҳа» дейиш: концлагерь Психологи” китоби муаллифидир.
2. Ден Браун: Рақамли қалъа
«Рақамли қалъа» романи адибнинг илк романи бўлиб, асар 1998 йилда ёзилган. Асарнинг ёзилишига Ден Браун ҳаётда ўзи гувоҳи бўлган воқеа сабаб бўлади. Ден Браун ўзи дарс берадиган Университетдаги талаба дўстига электрон почта орқали ҳазиллашиб АҚШ президентига суиқасд қилмоқчи эканлигини ёзганлигидан сўнг АҚШ «Миллий хавфсизлик агентлиги» ходимлари томонидан қўлга олинади. Миллий хавфсизлик агентлиги энг сирли агентликлардан бири бўлиб, унинг вазифаси фуқароларни кузатиб боришдир. Бу вазият уни қизиқтириб қўяди ва у электрон хавфсизлик ҳақида асар ёзишга қарор қилади. Уйига келиб асарни ёза бошлаган пайтда электрон почта орқали вирус келиб, компьютерининг қаттиқ диски куйиб қолади. Бундан хавотир олган Ден Браун «Миллий хавфсизлик агентлиги» ва ундаги довюрак разведкачилар ҳақида шов-шувли китобни чоп этади.
3. Ато Ҳамдам, Леонид Чигрин: Япон зобити. Ютаро Тоданинг асирликда бошдан кечирганлари
Ёш япон офицери Ютаро Тода Антанта қўшинлари таркибида Россия шимолидаги Поморьега кириб келганида ҳаёти тубдан ўзгариб кетишини тасаввур қилмаганди. Тинч ва осуда ҳудудда душманга қарата бирор марта ўқ узмаган зобит партизанларга асир тушди, лекин тез орада уларнинг ҳурматини қозониб, отряд командирига айланди. Бироқ НКВД ходимининг асоссиз гумонлари билан қамоққа олиниши унинг ҳаётидаги энг мураккаб воқеаларнинг дебочаси бўлди. Ютаро ўзи истамаган ҳолда янги тузилган Ҳукуматнинг қамоқхонасидаги инсонийликдан йироқ ички сирларга гувоҳ бўлиб қолди. Бунинг бадалини эса умрининг узоқ йилларини маҳбусликда ўтказиш билан тўлашига тўғри келди...
Собиқ Иттифоқдаги НКВД хизматининг шафқатсиз тартиб-қоидалари, унинг баъзи ходимлари учун инсонлар ҳаётини қурбон қилиш арзимас иш эканини Ютаро ўз бошидан ўтказган воқеалар мисолида кўрди. Бироқ олис шимолдаги лагерь азоблари ҳам унинг иродасини синдира олмади...
4. Клаус Шваб: Тўртинчи саноат инқилоби
«Тўртинчи саноат инқилоби» ҳодисаси ўзининг ўлчами, кўлами ва мураккаблиги билан инсоният бошидан кечирган ҳеч бир жараёнга ўхшамайди. Жисмоний, рақамли ва биологик дунёни бирлаштирган бир қатор янги технологиялар билан тавсифланган ишланмалар барча соҳалар, жумладан, иқтисод, саноат ва сиёсатга таъсир кўрсатмоқда ва ҳатто инсон бўлиш нимани англатиши ҳақидаги ғояларни ҳам шубҳа остига қўймоқда.
Муаллиф ушбу инқилобни бошқарадиган асосий технологияларни тавсифлайди ва ҳукумат, бизнес, фуқаролик жамияти ва шахсларга кутилаётган асосий таъсирларни муҳокама қилади. Шваб, шунингдек, ушбу ўзгаришлардан қандай фойдаланиш ва яхшироқ келажакни шакллантириш бўйича ғояларни таклиф қилади — бунда технология одамларга уларнинг ўрнини босмасдан, куч беради; тараққиёт жамиятни бузишдан кўра, унга хизмат қилади; ва бунда инноваторлар ахлоқий чегараларни кесиб ўтмасдан ҳурмат қиладилар.
5. Ҳенри Форд: Менинг ҳаётим
Ҳенри Форднинг “Менинг ҳаётим” асари 1922 йилда нашр этилган автобиографиядир. Китоб 50 дан ортиқ тилларга таржима қилинган ва бутун дунё бўйлаб миллионлаб нусхаларда сотилган. Китобда Форднинг Мичигандаги фермадаги болалигидан тортиб, дунёдаги энг муваффақиятли бизнесменлардан бирига айланишгача бўлган ҳаёти тасвирланган. Китобда Форд ўзининг бизнес фалсафасини, ишлаб чиқариш ҳақидаги ғояларини ва келажакка бўлган қарашларини муҳокама қилади. Шунингдек, у турли мавзуларда, жумладан, меҳнат, бошқарув ва автомобиль келажаги ҳақида ўз фикрларини бериб ўтади.
Нархи: 329 000 сўм
Фақат бугунгина чегирма билан: 199 000 сўм
Бу тўплам Ўзбекистоннинг исталган ҳудудига бепул етказиб берилади. Буюртма қолдиринг ва ажойиб китоблар тўпламига эга бўлинг.
Язык | Узбекский |
Надпись | Кириллица |
Издательство | Asaxiy Books |
Формат бумаги | A5 |
Оставьте отзыв о товаре первым
Добавил товар для сравнения
"Asaxiy Books йил бестселлерлари 2022" тўплами
Добавил товар для сравнения
Планетарный миксер Hofmann SSM02PC/HF
Добавил товар для сравнения
Пауло Коэльо: Валькирии
Добавил товар для сравнения
Смарт часы Huawei Watch Fit 3 зелёные
Бештаси бирда ва супер чегирма нархда!
Добавил товар для сравнения
Оформление заказа
Вход или создать личный кабинет
Yangi karta qo'shish