Все категории

Светлана Алексиевич: Чернобиль таваллоси

45 000 сум
4 900 сум / 12 мес
7 отзывов
Модель:

Чернобиль таваллоси

Наличии: ● Есть в наличии

Описание товара

Нега инсон ўз тафаккури маҳсули бўлган, корига яраши кутилган атом кучидан фойдаланишдан бу қадар қўрқиб қолди? Илгарилаб кетган фан тараққиётига аввало ким тайёр туриши керак – одамларми ёки ҳукумат?

“Ваҳима уйғотмаслик” мақсадида Чернобиль фожиаси ҳақида огоҳлантирилмагани туфайли ҳодисанинг беайб қурбонига айланган белорусларнинг кечмиши бутун инсоният олдига ана шу саволларни кўндаланг қўйди.

Бу ҳалокатдан сўнг одамлар ўз тарихи, бугунини тафтиш қилиб кўрди, натижада кўплаб аччиқ ҳақиқатлар юзага чиқди. Чернобильдаги атом станцияси портлаши нафақат техноген фалокат, балки фуқароларини ташқи дунёдан узиб, “тикан сим ичида” яшашга мажбур қилган улкан салтанатнинг ҳам ҳалокати экани аён бўлди.

Рус тилида ижод қилувчи белорус ёзувчиси Светлана Алексиевичнинг "Чернобиль таваллоси" китоби 1997 йилда нашр қилинган. Ёзувчи 2015 йилда "Кўп овозли ижоди - давримизнинг азоб-уқубати ва жасоратига қўйган ёдгорлиги учун" деган таъриф билан адабиёт бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлган.

Характеристики
ISBN 978-9943-23-212-9
Язык На узбекском
Надпись Кириллица
Переводчик Карим Баҳриев
Количество страниц 396
Издательство Ниҳол нашр
Тип обложки Мягкая
ВСЕ ХАРАКТЕРИСТИКИ
asaxiy app image

Ваш интернет магазин