Лариса Буракова: Грузия муваффақиятга қандай эришди

50 000 сум 44 000 сум
5 500 сум / 12 мес
Встроенная память (ROM)
Цвет товара:
5 67
67 отзывов
Модель: Грузия
Наличии: ● Есть в наличии

Описание товара

• Коррупцияга қарши қандай курашиш мумкин?

• Бутун мамлакатни электр ва газ билан узлуксиз таъминлашнинг иложи борми ўзи?

Одатда, коррупцияни батамом йўқотиш мушкуллигини кўп таъкидлайдилар.


Аммо Михаил Саакашвили бунинг уддасидан чиқди ва Грузияда жуда қисқа муддатда коррупцияни етарли даражада кескин камайтирди, бюрократия ва ортиқча оворагарчиликларга барҳам берди, мамлакат иқтисодининг сезиларли даражада ўсишига замин яратди.

Иқтисодчи Лариса Буракованинг ушбу китобида мана шу ислоҳотларга батафсил изоҳ берилган. Нашр муаллифнинг икки йиллик кузатувлари маҳсули бўлиб, илк бор рус тилида 2011 йилда чоп этилган.


1992 йилда етмиш йиллик Совет ҳокимиятидан сўнг кичик Жанубий Кавказ давлати Грузия иқтисодий эркинлик сари секин ва тартибсиз юриш бошлади. Энг муҳим бозор-либерал ислоҳотлар 2003 йилда, атиргул инқилобидан кейин бошланган. Ислоҳотлар вазири Каха Бендукидзе бошчилигида Грузия бюрократияни кескин қисқартирди, ҳукуматга қарашли касалхоналар ва меҳмонхоналардан тортиб электр станцияларигача хусусийлаштирилди, солиқлар сонини ҳам, солиқ ставкаларини ҳам пасайтирди, меҳнат қонунларини либераллаштирди. Бу ислоҳотларнинг аҳамияти тез орада сезилди. Жаҳон банкининг «Бизнес юритиш» ҳисоботида мамлакат бизнес юритиш қулайлиги бўйича дунёда тўққизинчи ўринни эгаллади ва бу кўплаб бой давлатлардан олдинда. Ҳисоботда қайд этилишича, сўнгги эллик йил ичида ҳеч бир мамлакатда бунчалик тез ва кўп соҳаларда бундай муҳим иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилмаган.


Америка Қўшма Штатлари Халқаро Тараққиёт Агентлиги ушбу фикрни қўллаб-қувватлаган ҳолда, Грузия сўнгги ярим асрда «ҳар қандай мамлакатдаги энг кенг, энг чуқур ва энг тезкор бизнес муҳити ислоҳотларини» амалга оширганини таъкидлади. Бугунги кунда Грузия мамлакат қандай қилиб ўзини ўзгартириши ва бозор иқтисодиётига эга бўлишининг етакчи намунасидир. Бу китоб эса бутун дунё бўйлаб ислоҳотчилар учун сабоқ бериш мақсадида воқеа қандай содир бўлганлиги ҳақида ҳикоя қилади.



Муаллиф ҳақида:

Лариса Буракова – иқтисодчи, Россиядаги Иқтисодий таҳлил институти ходими. Лондон иқтисод мактаби, Россиядаги Миллий тадқиқот университети «Олий иқтисодиёт мактаби» ҳамда Пекин университетлари битирувчиси. Инглиз тилидаги «The Economist» журнали билан ҳамкорлик қилган. У бир неча бор Грузияда бўлиб, ислоҳотчилар ва уларнинг мухолифлари қарашларини икки йилдан ошиқроқ вақт давомида яқиндан ўрганган.

 

 

Характеристики
ISBN 978-9943-23-186-3
Язык На узбекском
Надпись Кириллица
Переводчик Абдулазиз Абдуллаев
Количество страниц 328
Издательство Ниҳол нашр
Тип обложки Мягкая
Формат бумаги A5
Год издания 2021
Купить Лариса Буракова: Грузия муваффақиятга қандай эришди по выгодной цене в ⭐ ASAXIY⭐ Акции⚡ гарантия ✅ доставка по Ташкенту и Узбекистану 👉 asaxiy.uz

Ваш интернет магазин

asaxiy app image