Берилган монографияда Софт Сомпутингни лойиҳалаштириш назариясининг асослари баён этилган. Китобда Софт Сомпутингни ташкил этувчи-норавшан тўпламлар назарияси, норавшан жорий ахборот асосида суст шаклланган жараёнларни моделлаштиришнинг хусусиятлари ва тамойиллари кўриб чиқилган.
Софт Сомпутинг технологиялари асосида муқобиллаштириш ва қарор қабул қилишга мўлжаллаб қурилган амалий интеллектуал тизимлар кўриб чиқилган. Китоб автоматлаштирилган бошқарув тизимлари, информатика ва сунъий интеллект соҳасидаги студентлар ва мутахассисларга мўлжалланган.