"Жаҳон мулкининг султони ёхуд Фотиҳ Темур ва Йилдирим Боязид" романи ёзувчининг халқимиз кечмишинининг ХИ-ХИВасрларини қамраган тарихини ўз ичига олган бешинчи китобидир.
Тарих гоҳ-гоҳида ўз сирларини инсоният билан бўлишиб, уни ҳайратга солади. Бу сирларда ўзига тортувчи оҳанрабо борки, киши беихтиёр ҳайрат лаззатидан баҳраманд бўлади. Тарихнинг ана шундай гўзал сирларидан бири Соҳибқирон Амир Темур ва туркларнинг буюк султони Йилдирим Боязид ўртасида узоқ йиллар давомида бир-бирларига мактуб юбориб туришганидир.
Мазкур китобда сиз ушбу икки буюк шахсиятига оид маълумотларни билиб олиб, тарих бўйича билимларингизни мустаҳкамлаб оласиз.