Ушбу рисола ҳинд мумтоз мусиқаси ва миллий чолғуларининг тарихи мавзуига бағишланган. Яъни, эътиборга ҳавола қилинаётган нашрда рага ҳинд мақомининг ўзига хос хусусиятлари, унинг асосида пайдо бўлган «дҳурапад», «тҳумрий», «хаял», «қаввалий», «тарана» каби жанрлар ҳамда қисман классик рақс турлари, машҳур созанда ва хонандалар фаолияти тўғрисида сўз юритилади. Мавзу хусусида яна шуни таъкидлаш жоизки, ҳинд мусиқий санъатининг бевосита диний эътиқод билан боғлиқлигини инобатга олиб, ўқувчиларга қулайлик туғдириш мақсадида, айрим маҳаллий диний - фалсафий таълимотлар ва бобурийларнинг ижтимоий-маданий ҳаётидан баъзи мухтасар маълумотлар берилди. Китоб ҳинд мусиқа санъати мухлислари оммасига мўлжалланган.