Мазкур ишда суст шаклланган жараёнларни норавшан моделларини куришнинг нокоррект масалаларини ечиш усул ва алгоритмлари каби долзарб назарий-услубий масалалар куриб чикилган. Кўлланилаётган математик аппаратнинг ноанъанавийлиги хисобига китобда норавшан катталиклар ва 2-сонлар асосида моделлаштириш масалаларини тизимлаштирилган изоҳига катта эътибор каратилади. Изох катъий, айни вактда тушунарли шаклда олиб борилади. Ҳамма асосий холат ва амаллар кўпгина мисоллар билан тасвирланади. Китоб кенг доирадаги ўкувчилар, шу жумладан, амалий математика буйича мутахассислар, инженерлар, ҳамда тизимлар назарияси, карор кабул килишнинг умумий масалаларига кизикувчи шахсларга мулжаллангандир.