Чарльз Уилан: Яланғоч иқтисодиёт. Мураккаб соҳанинг содда қиёфаси

75 000 сум 66 000 сум
8 200 сум / 12 мес
Встроенная память (ROM)
5 20
20 отзывов
Модель: Яланғоч иқтисодиёт
Наличии: ● Есть в наличии

Описание товара

Дунё китобхонларига севимли бўлиб улгурган «Яланғоч иқтисодиёт. Мураккаб соҳанинг содда қиёфаси» китоби энди ўзбек тилида!


Чарльз Уиланнинг «Яланғоч иқтисодиёт» номли китобида иқтисодиётнинг моҳияти ҳамда долзарб масалалари содда ва тушунарли, барчамизга таниш ҳаётий мисоллар билан ёритилган. Китобда мураккаб чизмалар ёки сирли формулалар йўқ, балки моддият дунёсида қандай қонуниятлар ҳукмронлик қилиши ва давлатлар ниманинг ҳисобига бойиши тушунтирилган. Асарни ўқий бошлаганимизда муаллиф улкан иқтисодиёт оламидаги йўлбошчимизга айланиб, бу оламнинг энг чекка бурчакларигача биз билан саёҳат қилади. Уилан ‒ ишончли йўлбошчи, унинг биз билан олиб борадиган суҳбати эса самимий ва дўстона руҳда кечади.


Мароқ билан ўқиладиган ушбу китоб ўқувчида иқтисодий саводхонлик ошишига хизмат қилади. Китобхонни фаннинг туб моҳияти билан юзлаштириб, куннинг энг муҳим иқтисодий муаммоларини тушунадиган ўқимишли фуқарога айлантиради. Уилан иқтисодиётни чизма, диаграмма ва тенгламаларсиз ҳам тушунтириб бериш мумкинлигини исботлаб беради. У иқтисодий таҳлилни жуда ҳам қизиқарли услубда изоҳлайди. Бу китоб коллеж ва институтларнинг иқтисодиёт курслари учун анча фойдали қўшимча дарслик бўла олади. Энг му­­­ҳими ‒ иқтисодиётни ўта зерикарли ва мижғов фан сифа­тида кўрган ҳамда уни ўрганишдан бош тортган инсон­­­ларнинг қарашларини ўзгартириб юборишга қодир.



Китоб ҳақида ОАВ ва машҳурлар фикри:

«Браво, Чарльз Уилан, имконсиз нарсани: иқтисодни ўрганишни қизиқарли, тушунарли ва кулгили қилганингиз учун.»

— Дебора Копакен Коган, «Shutterbabe: Adventures in Love and War» муаллифи


«Мен ушбу китобни озгина оғриқ ва катта завқ билан иқтисодиётни тушунишни истаган ҳар бир кишига тавсия қиламан.»

― Гари Беккер, 1992 йил иқтисодиёт бўйича Нобел мукофоти совриндори


«Аниқ, қисқа, маълумотга бой ва доно.»
— Chicago Tribune



Муаллиф ҳақида:

Чарльз Уилан — америкалик профессор, журналист, маърузачи ва «Unite America» ташкилотининг асосчиси ва ҳамраиси. Уилан «Яланғоч статистика», «Яланғоч иқтисодиёт» ва «Яланғоч пул» каби бестселлер китобларнинг муаллифи.


Уилан 1988 йилда Дартмут коллежини тамомлаган; у Alpha Delta биродарлигининг аъзоси бўлган. 1997 йилдан 2002 йилгача  The Economist газетасининг Ўрта Ғарбдаги мухбири бўлган. У шунингдек, Chicago Tribune, The New York Times, The Wall Street Journal ва Yahoo!Finance учун мақолалар ёзган.
 

Характеристики
ISBN 978-9943-23-222-8
Язык На узбекском
Надпись Кириллица
Переводчик Раҳимжон Қудратов
Количество страниц 540
Издательство Ниҳол нашр
Тип обложки Твердая
Формат бумаги A5
Год издания 2022
Купить Чарльз Уилан: Яланғоч иқтисодиёт. Мураккаб соҳанинг содда қиёфаси по выгодной цене в ⭐ ASAXIY⭐ Акции⚡ гарантия ✅ доставка по Ташкенту и Узбекистану 👉 asaxiy.uz

Ваш интернет магазин

asaxiy app image