Служба поддержки
Вы изучаете Рэй Брэдбери: Фаренгейт бўйича 451º, но возможно, он вас не устраивает или вы все еще колеблетесь. Наши специалисты могут вам помочь сделать выбор. Давайте свяжемся с экспертом и послушаем его мнение
Общая сумма

Ҳаёт тезлашган, бир хиллик тенглик деб аталадиган, одамлар бир-бирини эшитмайдиган, фикрлашдан тўхтаган, ҳурлик маҳв этилган… Бу жамиятда китоблар ақл кушандаси саналади, тақиқлар туфайли одамлар аста-секин улардан воз кечади, адабиётдан қўрқади. Улар фақат қулоқларидаги “чиғаноқ”лардан тараладиган маънисиз мусиқадан маст, рекламалардан сарҳуш яшайди.
Китоблар тақиқланган яқин келажакдаги хаёлий Америка жамияти ҳақида ҳикоя қилувчи ушбу асар бош қаҳрамони Гай Монтэг – ўт ўчирувчи. Номи ўт ўчирувчи, аммо китобларни улар топилган уйлар билан қўшиб ёқиш унинг аъмолидир. Аммо куни келиб, у ўз касбининг тўғрилигига шубҳаланиб қолди ва аста-секин фикрлашни истаётганини сезди, ана шундан бошланган исён ортидан у ўзи яшаб турган жамиятдаги тутумни, тартиботни савол остига ола бошлади. Алалоқибат у ўзи каби инсонлардан иборат яширин гуруҳга қўшилди…

Илк бор нашр этилганига қарийб 70 йил бўлса-да, Рэй Брэдберининг дунё миқёсида тан олинган “Фаренгейт бўйича 451º” асари ҳамон жаҳон адабиётининг сара асарларидан бўлиб келмоқда. Ушбу дистопик асарда кўтарилган мавзулар бугун ҳар қачонгидан ҳам долзарброқ тус олиб боряпти.
Китоб ҳақида ОАВ ва машҳурлар:
“Ажойиб . . . Ҳайратланарли ва заковатга бой . . . Бизникига ниҳоятда ўхшаш бўлган телба дунёни Рэй Брэдбери ўқувчини ўзига асир қиладиган тарзда тасвирлаган.”
— Орвилл Прескотт, “The New York Times” нашри
“Дурдона асар . . . Ҳар бир инсон ўқиши шарт бўлган улуғвор Америка классикаси: ўсмир ҳолингизда ўқисангиз ҳаётингизни ўзгартириб юборадиган, вояга етганда қайта ўқисангиз ҳали ҳам жозибасини йўқотмайдиган асардир.”
—Элис Хоффман, “The Boston Globe” нашри
“Ҳақиқатан ҳам ўзига хос тасаввурнинг қудрати ва беқиёс намойиши ҳаяжонга солади . . . Брэдбери жуда ажойиб ва ноёб иқтидор эгаси.”
— Кристофер Ишервуд, “Tomorrow” нашри
“Мамлакатнинг энг севимли ёзувчиларидан бири . . . Ажойиб ҳикоянавис, баъзан афсона яратувчи, чинакам Амрека классики.”
— Майкл Дирда, “The Washington Post” нашри

Муаллиф ҳақида:
Рэй Брэдбери (1920–2012) кўплаб асарлар, жумладан, “Фаренгейт бўйича 451 даража”, “Марс солномалари”, “Чизилган одам”, шунингдек, юзлаб ҳикоялар муаллифи. У театр, кино, телевидение учун сценарийлар ҳам ёзган ва 65 та ҳикоясини “Рэй Брэдбери театри”га мослаган. Режиссёр Жон Ҳюстоннинг “Моби Дик” ва Эмма мукофотига лойиқ топилган “Хэллоуин дарахти” телепьесалари сценарийлари ҳам унинг қаламига мансуб. У 2000 йилда Америка мактубларига қўшган ҳиссаси учун Миллий китоб жамғармасининг медали, 2007 йилда Пулицер мукофотининг махсус номинацияси ва кўплаб бошқа мукофотларга сазовор бўлган.
| ISBN | 978-9943-23-199-3 |
| Материал переплета |
Бумажный
|
| Формат бумаги |
A5
|
| Тип обложки |
Мягкая
|
| Переводчик |
Бобур Йўлдошев
|
| Количество страниц | 224 |
| Страна происхождения |
Турция
|
| Год издания | 2022 |
| Издательство |
Asaxiy Books
|
| Надпись |
Кириллица
|
| Язык |
Узбекский
|
| Поверхность страниц |
Матовые
|
| Автор |
Рэй Брэдбери
|
Juda ham zor
Juda ham ajoyib kitob. Asaxiyga rahmat.
Оставьте отзыв о товаре первым
Добавил товар для сравнения
Брайан Трейси: Самарадорликнинг 21 йўли
Добавил товар для сравнения
Дэниел Киз: Элжернонга аталган гуллар
Добавил товар для сравнения
Робин Шарма: Ўлсанг, ким йиғлайди?
Добавил товар для сравнения
Игровой стол Trust GXT 711 DOMINUS
Добавил товар для сравнения
Циркуль и набор для геометрии "Yalong"
Добавил товар для сравнения
Холодильник Hofmann RFX364NFBI/HF (Встраиваемый)
Рэй Брэдбери: Фаренгейт бўйича 451º
Добавил товар для сравнения
В вашем балансе недостаточно 15992 для покупки этой книги, сначала пополните свой баланс
Скачайте приложение Asaxiy Books, чтобы читать и слушать купленные книги
В вашем балансе недостаточно 19990 для покупки этой книги, сначала пополните свой баланс
Скачайте приложение Asaxiy Books, чтобы читать и слушать купленные книги
Оформление заказа
Вход или создать личный кабинет
Yangi karta qo'shish