Парвоздан олдин, учувчи ўзининг ҳали пухта ишланмаган механизмида илк бор она заминдан кўтариларкан, ўзини қандай ҳис қилади дерсиз? Шубҳасиз, осмонга кўтарилишдан олдин уни қўрқув ва иккиланишлар чулғаб олади. Аммо шундай лаҳза келадики, у эрта тонгги қуёш нурлари остида бепоён манзара бўйлаб учиб бораётган бўлади.
Двигателнинг бир маромда гувиллашини эшитади, самолёт унинг ҳар бир буйруғига бўйсунаётганини ҳис қилади. Худди эртаклар оламида саёҳат қилаётгандек бўлади... Ушбу куз оқшомларидан бирида бошланган ҳикоя ҳам айнан шундай манзараларга бой...