Норвег ёзувчиси, Нобел мукофоти совриндори Кнут Ҳамсуннинг "Очлик" романида ёзувчининг Христиания (ҳозирги Осло)да очлик ва муҳтожликда ўтган ёшлик йилларининг даҳшатли манзаралари кўрсатилган. Ўша машъум йилларда Ҳамсун ўз бошидан кечирган, ўзи шоҳид бўлган одамлар ўртасидаги совуқ муносабатларни роман саҳифаларига тўла-тўкис олиб ўтган. Мазкур роман одамларнинг феъл-атвори ва ҳаётий муаммоларини ўз саҳифаларида шундай моҳирона ёритганки, бу йигирманчи аср адабиётига хос бўлган юксак хусусият эди.
Айтиш мумкинки, "Очлик" Кнут Ҳамсунга шон-шуҳрат олиб келди ва уни Европанинг энг йирик ҳамда истеъдодли ёзувчиси сифатида бутун жаҳонга танитди.