Йил якунига оз қолди ва анъанага мувофиқ 2025 йил учун ЙИЛ БЕСТСЕЛЛЕРЛАРИни аниқлаш вақти келди. Рейтинг тўлиқ сотув рақамлари асосида тузилади ва ўтган 12 ой давомида Asaxiy орқали Ўзбекистон бўйлаб энг кўп сотилган 20 та китобни ўз ичига олади.
2025 йилда Asaxiy талқини бўйича энг кўп ўқилган, энг кўп тавсия қилинган ва турли йўналишларда китобхонлар ҳаётини ўзгартирган 20 та асар билан танишинг!
Asaxiy Books бестселлерлари 2025:
1. Жеймс Клир: Атом одатлар - 300 бет
2. Эрве Ле Теллье: Аномалия - 384 бет
3. Жорж Оруэлл: Молхона - 100 бет
4. Жавлон Жовлиев: Қўрқма - 376 бет
5. Жорж Оруэлл: 1984 - 338 бет
6. Браян Трейси: Самарадорликнинг 21 йўли - 92 бет
7. Чарлз Уилан: Яланғоч иқтисодиёт - 504 бет
8. Дарон Ажемўғли, Жеймс А. Робинсон: Мамлакатлар таназзули сабаблари - 676 бет
9. Юй Хуа: Яшамоқ - 278 бет
10. Малколм Гладуэлл: Зукколар ва ландавурлар - 240 бет
11. Абдураззоқ Гурна: Жаннат - 252 бет
12. Отабек Маҳкамов: Юксаклик сари тасодиф бўлмаган 100 та учрашув - 680 бет
13. Мей Маск: Режали аёл - 216 бет
14. Барбара Оукли: Рақамлар учун яралган идрок - 352 бет
15. Марк Менсон: Бепарволикнинг нозик санъати - 192 бет
16. Дэвид Бах & Жон Дэвид Манн: Латте омили - 236 бет
17. Жордан Питерсон: Ҳаёт учун 12 қоида - 476 бет
18. Стивен Р. Кови: Муваффақиятли инсонларнинг 7 кўникмаси - 384 бет
19. Жон Г. Миллер: СОС! Савол ортидаги савол - 104 бет
20. Ато Ҳамдам, Леонид Чигрин: Япон зобити - 432 бет

Бу ажойиб китобларни ҳозир тўплам шаклида чегирма билан харид қилишингиз мумкин. Ўзингиз учун қизиқарли ҳикоялар, илҳомлантирувчи воқеалар ва унутилмас саргузаштлар дунёсини кашф этинг. Тўпламдан жаҳон адабиёти шедеврлари билан бирга, замонавий муаллифликнинг энг яхши асарлари ўрин олган.
Муҳими сиз эндигина чоп этилган китобларни эмас, балки китобхонлар ва вақт синовидан ўтган асарлар жамланмасига эга бўласиз. Бу китоблар ўзингиз, яқинларингиз, дўстлар ёки ҳамкасблар учун энг яхши совға бўлиши шубҳасиз. Тўпламдан турли жанрдаги ажойиб китоблар ўрин олган - бадиий, шахсий ривожланиш, илмий-оммабоп ва бошқа қизиқарли мавзуларда китоб топиш мумкин.
Тўплам шаклида харид қилиш орқали сиз:
✦ Бир мартада шахсий кутубхона қурасиз;
✦ 20 та вақт синовидан ўтган китобларга эга бўласиз;
✦ Китобларни махсус чегирма асосида арзонроқ харид қиласиз;
✦ Ўзбекистоннинг исталган ҳудудида бепул етказиш билан қабул қилиб оласиз.
Тўплам бўйича кўп сўралган саволларга жавоб берамиз:
- Тўпламдаги китоблар муқоваси қандай?
- Китобларнинг 2 таси қаттиқ, 3 таси флексибл ва 15 таси юмшоқ сифатли муқовада.
- Қандай усулда тўлов қилиш мумкин?
- Нақд, карта, онлайн тўлов иловалари ёки пул ўтказиш йўли билан.
- Етказиб бериш қанча туради?
- Тўпламни Ўзбекистон бўйлаб уйгача етказиш бепул.
- Неча кунда етиб келади?
- Тошкент шаҳрида 24 соат, вилоятларда 2–4 иш кунида етказиб берилади.
- Тўпламдаги баъзи китоблар менда бор экан, алмаштириш мумкинми?
- Ўзингизда бор китобларни бошқа китобга алмаштириш имкони мавжуд. Бу масалада Телеграмдан @asaxiybot орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Йил бестселлерлари тўпламини 0-0-6 шартида муддатли тўловга ҳам харид қилиш мумкин. Бунда бошланғич тўловсиз ва устама ҳақларсиз тўплам нархини 6 ойга бўлиб тўлаш имконига эга бўласиз. Китобларни сифатли қутида эҳтиёткорлик билан етказиб берамиз.
Тўплам нархи: 1.299.000 сўм
Чегирма билан: 899.000 сўм
Бир босишда буюртма беринг ва оммабоп 20 та китобни фойда билан харид қилинг!