Америкалик ёзувчи Френк Ҳерберт томонидан 1965-йилда ёзилган “Дюна” романи нафақат илмий фантастика жанрида мутлақ инқилоб қилди, балки жаҳон адабиётининг энг улуғвор ва кўламдор асарларидан бирига айланди. Орадан шунча вақт ўтса-да, бу асар ўзининг долзарблигини йўқотмай, замонавий поп-маданият, кино ва адабиётга энг кучли таъсир кўрсатган манбалардан бири бўлиб қолмоқда.
Жаҳон эътирофи:
1. Нуфузли “Ҳуго” ва “Небула” мукофотлари совриндори;
2. Барча даврларнинг энг кўп сотилган илмий-фантастик асари.
Арракис – Дюна – Қумлик сайёраси...
Узоқ келажак. Галактик империя ҳукмронлик қилаётган давр. Коинотдаги энг бебаҳо бойлик саналмиш меланж фақатгина битта сайёрада – Арракисдагина мавжуд. Инсон умрини узайтирувчи ва тафаккур сарҳадларини кенгайтирувчи ушбу “зиравор” юлдузлараро саёҳатларнинг ягона калитидир. Бебаҳо меланж ватани бўлган Арракис бутун галактика хўжайинларининг ҳокимият учун олиб борадиган қонли курашлари-ю, даҳшатли фитналари марказига айланади.
Тарихни ўзгартирувчи афсона
Ёш қаҳрамон Пол Атрейдес мана шу шафқациз ажал диёрида сиёсий хиёнатларга дош бериши, тақдирнинг энг оғир синовларидан ўтиб, чўл халқининг умидига – кутилган халоскорга айланиши лозим.
Муаллиф ёш Полнинг бу йўлдаги саргузаштларини фалсафий, экологик, сиёсий ва мистик мавзулар билан шу қадар моҳирона уйғунлаштирганки, у яратган сирли олам ҳалигача инсон тафаккурининг энг юксак чўққиси бўлиб қолмоқда.
Ҳақиқий саргузашт, сиёсий ўйинлар ва чуқур фалсафани ўзида жамлаган ушбу шоҳ асарни илк маротаба ўзбек тилида ўқинг.
10-апрелдан етказиб берилади!
Илк 500та харид қилган китобхонга Олдос Хакслининг "Ажиб янги дунё" китоби совғага!