Нега баъзилар бизнесни учинчи ойда ташлаб кетишади, бошқалар эса нолга тенг нуқтадан бошлаб империя қуришади? Нега кимдадир иқтидор бўла туриб натижага эриша олмайди, бошқалар эса кучли салоҳияциз ҳам олдинга қадам қўйиб муваффақиятга эришишади? Нега баъзилар илк хатосидан сўнг хоҳиш истаги йўқоладию, бошқалар эса ўз муваффақияцизликларини ўсиш учун ёқилғига айлантиради? Мен бу саволларни ўзимга йиллар давомида бердим. Ҳар бир хато, ҳар бир ютуқ, ҳар бир бедор тунлар — ичимда таҳлилий хулосаларни қолдирди. Вақт ўтиши билан мен фақат ишлайдиган, ҳаётда синовдан ўтган усулларни ёзиб бора бошладим. Бу китоб — менинг шахсий йўлимнинг натижаси. Бу китоб лекция, шоу ёки иқтибослар тўплами эмас. Бу тажриба, ҳақиқий, бевосита бошдан кечирилган. Агар сиз хаёлий ва орзуларга берилмасдан, самимий жавобларни излаётган бўлсангиз — улар шу ерда. Агар бу китобдаги бирор саҳифа сизга ёрдам бера олса — демак, мен бу ишни беҳуда қилмаган бўламан.