Бештаси бирда ва супер чегирма нархда!
Описание товара
1. Олдос Ҳаксли: Ажиб янги дунё
«Ажиб янги дунё» инглиз ёзувчиси Олдос Ҳакслининг 1931 йилда ёзилиб, 1932 йилда нашр этилган, дистопик, ижтимоий-фантастик романидир. У фуқаролари ақл-идрокка суянувчи, ижтимоий иерархия тартиботи қарор топган футуристик бутунжаҳон мамлакати тўғрисида ҳикоя қилади. Унда репродуктив технологиялар, уйқудаги таълим, руҳиятга таъсир ва шартли рефлексларни шакллантириш соҳаларидаги улкан ютуқлар ёрдамида антиутопик жамият яратилади. Бу жамиятга биргина инсон — асарнинг бош қаҳрамони қарши чиқади.
2. Рамита Наваи: Ёлғонлар шаҳри
У шундай шаҳарки, одамлар ўзларининг асл истакларини пинҳон тутишга, дин ва анъана талабларига мувофиқ яшаётганини кўрсатишга мажбур. Бу шаҳарда яшаш учун ёлғон гапириш керак. Бу ерда ёлғон сўзлаш ҳаёт ва мамот масаласидир. Бу шаҳар аҳли диний мажбуриятлар юк ва самимий инсоний истаклар ўртасида саргардон кезади. Бу шаҳар Теҳрон, Эрон Ислом Республикасининг пойтахти. «Ёлғонлар шаҳри» бугунги Теҳроннинг унутилмас манзарасини чизиб беради. Бу китоб теҳронликлар тузумнинг шафқатсиз босими остида қандай яшаётгани, туйғулари, шодлигу изтиробларини қандай ифодалаётгани, умуман, турфа хил инсонлар тақдири ҳақида ҳикоя қилади.
3. Светлана Алексиевич: Чернобиль таваллоси
«Ваҳима уйғотмаслик» мақсадида Чернобил фожиаси ҳақида огоҳлантирилмагани туфайли ҳодисанинг беайб қурбонига айланган белорусларнинг кечмиши бутун инсоният олдига ана шу саволларни кўндаланг қўйди.
Бу ҳалокатдан сўнг одамлар ўз тарихи, бугунини тафтиш қилиб кўрди, натижада кўплаб аччиқ ҳақиқатлар юзага чиқди. Чернобилдаги атом станцияси портлаши нафақат техноген фалокат, балки фуқароларини ташқи дунёдан узиб, «тикан сим ичида» яшашга мажбур қилган улкан салтанатнинг ҳам ҳалокати экани аён бўлди.
4. Клаус Шваб: Тўртинчи саноат инқилоби
«Тўртинчи саноат инқилоби» ҳодисаси ўзининг ўлчами, кўлами ва мураккаблиги билан инсоният бошидан кечирган ҳеч бир жараёнга ўхшамайди. Жисмоний, рақамли ва биологик дунёни бирлаштирган бир қатор янги технологиялар билан тавсифланган ишланмалар барча соҳалар, жумладан, иқтисод, саноат ва сиёсатга таъсир кўрсатмоқда ва ҳатто инсон бўлиш нимани англатиши ҳақидаги ғояларни ҳам шубҳа остига қўймоқда.
Сунъий интеллект аллақачон бизни ўраб олган, суперкомпютерлар, дронлар ва виртуал ёрдамчилардан тортиб 3D босиб чиқариш, DNK кетма-кетлиги, ақлли термостатлар ва қум донасидан кичикроқ микрочипларгача. Аммо бу ҳали бошланиши: пўлатдан 200 баробар кучли ва соч толасидан миллион марта юпқароқ наноматериаллар ва 3D босилган жигарнинг биринчи трансплантацияси аллақачон ишлаб чиқилмоқда.
Қўлингиздаги китоб - "Сармоядор"нинг бош қаҳрамони Фрэнк Каупервуд ўзининг савқи табиийсига қулоқ тутиб, бир неча кунда чиндан бойиб кетади. Унда ўсмирлигиданоқ атрофдагилар таъсирида савдогар ва биржа ўйинчиси руҳияти шаклланганди. Ташаббускор, иқтидорли ва серғайрат ёш йигит аста-секин ҳеч қандай тамойилни тан олмайдиган, ўз ҳукмини ўтказувчи очкўз миллионерга айланди-қолди. Аммо ҳаёт бир текис эмас, унинг учун кутилмаган оғир синовлар ҳали олдинда эди...
"Сармоядор" - америкалик ёзувчи Теодор Драйзернинг энг машҳур романларидан бири. Адибнинг "Истак трилогияси" дан жой олган ушбу асари 1912 - йилда нашр этилган. Унга америкалик темир йўл корчалони, миллионер Чарльз Йеркснинг ҳаёт йўли асос қилиб олинган. Китобда конкрет инсон мисолида тадбиркор қандай фикрлаши, хаёлидан қандай ўйлар кечиши, муаммоларга қандай ечим топиши тасвирланган. Бу асар чинакам тадбиркор характерига берилган чизгидир.
Китоб энг яхши совға. Яқинларингиз китоб ўқишига сабабчи бўлинг.
Тўплам атиги 149.000 сўм туради🤩
📌 Шошилинг, акция муддати 28 февральгача!
Характеристики
Язык | На узбекском |
Надпись | Кириллица |
Тип обложки | Мягкая |
Формат бумаги | A5 |
Отзывы
Shu aksiyani qaytaringlar, iloji bormi
Assalomu alaykum ikkita kitobni boshqasiga alishtirsa bo'lami menda bor edi bular ( ajib yangi dunyo va chernobil tavallosi)
Buyurtma bermoqchiman, botga ham yozdim. 1984, Morrining seshanba darslari, Atom odatlar, O'lsang kim yig'laydi, Chernobil tavallosi kitoblariga. Ushbu aksiya shularga ham amal qilarkan.
Viloyatga yetkazib berish qancha
Sarmoyadorni oqiganman orniga stiv jobs olsam boladimi?
Assalomu alaykum Toshkent bo'ylab yetkazib berish 15 mingmi hali ham
3+ kitob olsa uygacha olib kelish tekinmi hali ham?
Uyga yetkazib berish tekinmi
Balki, bularni qaysi kitobga alishtirish mumkinliginiyam yozib ketarsila,