Служба поддержки
Вы изучаете Анастасия Соколова-Буалле: Франция сийрати, но возможно, он вас не устраивает или вы все еще колеблетесь. Наши специалисты могут вам помочь сделать выбор. Давайте свяжемся с экспертом и послушаем его мнение
Общая сумма
Asaxiy Books лойиҳасида яна бир ПРЕМЬЕРА - “Франция сийрати” китоби сотувда!
Анастасия Соколова-Буалленинг ушбу асари Франция ҳақида шунчаки маълумот берувчи бир китоб эмас. Бу - фаранг юртининг ўтмиши ва бугуни, халқининг қалби, жамиятининг яширин қонун-қоидалари ҳақида ичкаридан айтилган рўйирост ҳикоя. Бу китоб ўқувчини Францияга сайёҳ сифатида эмас, балки меҳмон сифатида олиб киради.
Муаллиф ҳамроҳлигида сиз:
✦ қадимий қалъалар ва замонавий шаҳарлар бўйлаб сайр қиласиз;
✦ асилзодалар ва санъаткорлар ҳаётига назар ташлайсиз;
✦ ибодатлар, тўйлар ва оилавий маросимларда қатнашасиз;
✦ француз уйларига ичкаридан мўралайсиз;
✦ таълим, соғлиқни сақлаш, иш ва жамоадаги муносабатларни ўрганасиз;
✦ кундалик овқатланиш маданияти, таомга муносабат ва стол атрофидаги ижтимоий қоидаларни англайсиз.

Мутолаа қилар экансиз, саҳифалар билан бирга француз жамияти ичига чуқурроқ кириб борасиз, уларнинг кундалик ҳаёти, фикрлаш тарзи ва ички мантиғини ҳис қила бошлайсиз.
Нега французлар баҳсни яхши кўради, лекин кескинликдан қочади? Нега улар эркинликни олий қадрият деб билади, шу билан бирга қоидаларга қатъий амал қилади? Нега овқат улар учун шунчаки тўйиш эмас, балки мулоқот, эстетик завқ ва ижтимоий маросим ҳисобланади?
Муаллиф бу саволларга тайёр жавоб бермайди. Аксинча, у сизни французлар каби кузатишга, солиштиришга ва хулоса чиқаришга ўргатади. Бир қарашда майда туюлган деталлар - стол атрофидаги суҳбат, ишдаги танаффус, баҳс маданияти ёки кундалик одатлар - жамиятни қандай шакллантиришини очиб беради.
Натижада Францияни ташқаридаги томошабин эмас, балки уни ичкаридан тушунадиган, ҳис қиладиган инсон сифатида китобни якунлайсиз. Бу эса китобни оддий маданий тавсифдан кўра, фикрлашни ўзгартирувчи ва дунёқарашни кенгайтирувчи тажрибага айлантиради.

Китобдан нималарни билиб олиш мумкин?
- Француз менталитети ва кундалик одатларининг илдизлари қаердан келиб чиққани;
- Оила, никоҳ ва муносабатларга бўлган ёндашувлари нимаси билан фарқ қилиши;
- Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминотнинг реал ишлаш механизми;
- Таълим ва тарбия тизимининг жамиятни қандай шакллантириши;
- Иш, бўш вақт ва узоқ кутилган пенсия маданияти;
- Овқатланиш, мода ва “Парижча услуб” ортидаги фалсафа;
- Францияни шахсларда акс эттирган тирик образлар.
Бу асарнинг энг катта устунлиги - муаллифнинг Францияга ташқаридан қаровчи сайёҳ эмас, балки жамият ичида яшаб, уни кундалик ҳаётда ҳис қилган инсон сифатида мурожаат қилишидадир. Анастасия Соколова-Буалле Францияда ўн йилдан ортиқ вақт давомида яшаб, маҳаллий одамлар билан мулоқот қилган, уларнинг қувончи, зиддиятлари ва одатларига гувоҳ бўлган. Шу сабабли китоб романтик тасвирлар билан чекланиб қолмайди - у Франциянинг мураккаб, баъзан зид, аммо айнан шу жиҳатлари билан ҳақиқий қиёфасини очиб беради.

Асарда кенг тарқалган стереотиплар мулойимлик билан бузилади: муаллиф Францияни фақат нафислик ва енгиллик мамлакати сифатида эмас, балки тарихий хотира, ижтимоий масъулият ва ички интизомга таянган жамият сифатида кўрсатади. Бу эса ўқувчига таниш қарашларни қайта кўриб чиқиш имконини беради.
Китоб ушбу кўникмаларни ривожлантиришга ёрдам беради:
✦ Мода, эстетик ва ҳаётий қадриятларни қадрлаш;
✦ Стереотиплардан холи, кенгроқ ва бой дунёқарашга эга бўлиш;
✦ Маданий тафовутларни амалий тажрибада синаш ва ҳаётга татбиқ этиш;
✦ Кундалик овқатланиш маданияти ва таомлар ортидаги ижтимоий қоидаларни тушуниш;
✦ Жамиятни ичкаридан англаш, саёҳат ва мулоқотларда ишонч ҳосил қилиш кўникмаси;
✦ Француз жамиятини тушуниш орқали маданиятлараро тафаккур ва чуқур эмпатия ривожлантириш.
Энг муҳими, китоб қуруқ тарихий саналар ёки энциклопедик фактларга таянмайди. Унда яшаб кўрилган тарих, жонли суҳбатлар, кундалик кузатувлар ва реал ҳаёт эпизодлари жамланган. Шу боис “Франция сийрати” шунчаки ўқилмайди - у билан яшалади.

| ISBN |
978-9910-8142-1-1 |
| Материал переплета |
Бумажный |
| Формат бумаги |
A5
|
| Тип обложки |
Флексибл
|
| Переводчик |
Муҳаббат Йўлдошева |
| Количество страниц |
640 |
| Страна происхождения |
Турция |
| Год издания |
2025 |
| Издательство |
Asaxiy Books |
| Надпись |
Латиница
|
| Язык |
Узбекский
|
| Поверхность страниц |
Матовые |
| Автор |
Анастасия Соколова-Буалле |
Добавил товар для сравнения
Жеймс Клир: Атом одатлар
Добавил товар для сравнения
Малкольм Гладуэлл: Зукколар ва ландавурлар
Добавил товар для сравнения
Жон Г. Миллер: СОС! Савол ортидаги савол
Добавил товар для сравнения
Брайан Трейси: Самарадорликнинг 21 йўли
Добавил товар для сравнения
Жордан Питерсон: Ҳаёт учун 12 қоида. Тартибсизликка қарши малҳам
Анастасия Соколова-Буалле: Франция сийрати
Добавил товар для сравнения
Оформление заказа
Вход или создать личный кабинет
Yangi karta qo'shish