Абдулла Қаҳҳор: Думли одамлар (юмшоқ муқова)
- ISBN
- 978-9943-28-383-1
- Формат бумаги
- A5
- Тип обложки
- Мягкая
- Количество страниц
- 192
Описание товара
Абдулла Қаҳҳор камдан-кам ёзувчига насиб бўладиган бахт соҳиби. У аллақачонлар халқ қалбининг тўридан ўрин олган. Республикамизда унинг номини эшитмаган, унинг китоблари кириб бормаган биронта хонадон йўқ, деса бўлади. Унинг асарларини барча ёшдаги ва касбдаги инсонлар севиб ўқийдилар, қисса ва романларидан завқ оладилар, кичкина ҳикояга олам жаҳон мазмун сиғдира олганига қойил қоладилар.
"Ҳикоялар хазинаси" рукнида чоп этилаётган "Думли одамлар" ҳикоялар тўплами ХХ асрнинг 1930-70-йилларида ўзбек халқининг тарихи ҳамда оддий инсонларнинг фожиаларга тўла аччиқ тақдири, ўша давр руҳи тўғрисида тасаввур олиш имконини беради. Ўқувчи ҳикояни ўқир экан, баъзи аянчли ҳодисалардан қайғуради, ўша даврга хос ноҳақликлардан ранжийди, ҳозирги кунларга шукроналар айтади.
Оставьте отзыв о товаре первым
Оставьте отзыв о товаре первым
Абдулла Қаҳҳор: Думли одамлар (юмшоқ муқова)
