Служба поддержки
Вы изучаете Жеймс Фенимор Купер: Изқувар, но возможно, он вас не устраивает или вы все еще колеблетесь. Наши специалисты могут вам помочь сделать выбор. Давайте свяжемся с экспертом и послушаем его мнение
Но в Asaxiy всегда есть альтернативные предложения
Добавил товар для сравнения
Александр Пушкин: Евгений Онегин (синий)
Қўлингиздаги ушбу китоб АҚШда яшаб ижод этган адиб Жеймс Фенимор Купер (1789-1851) қаламига мансуб "The Pathfinder, or The Inland Sea" романининг рус тили орқали (инглиз тилидан рус тилига Теодор Соломонович Грис "Следопыт, или на берегах Онтарио" номи остида таржима қилишган) Эркин Миробидов томонидан «Изқувар» номи остида таржима қилинган кўринишидир.
Шуни билингки, бадиий асарни таржима қилиш (айниқса, туркий тилларга мансуб бўлмаган тилдан таржима қилиш) шу асарни қайтадан ёзиш билан тенг қийинчиликка эга. Шу тилдаги ибораларни сўзларни, жумлаларни ёки мақол-маталларни маромига етказиб таржима қилиш жуда мушкул иш ҳисобланади. Чунки бунда таржимондан бевосита энг камида иккита хорижий тилни мукаммал билиш, шунингдек, ўша тил эгалари - халқнинг турмуш тарзи, этнографиясини, маданиятини ва тарихини мукаммал билиш талаб этилади. Шунинг учун Эркин Миробидов ҳам доимо халқимизнинг, айниқса, ўқувчи ёшларимизнинг таҳсину ташаккурига сазовор бўлган. Биз ҳам шулар қаторида таржимон - Эркин Миробидовдан ушбу хизматлари учун беҳад хурсандмиз!
Ушбу асардаги воқеалар Шимолий Америкада 1759 йилда француз-ҳинду уруши пайтида берган. Денгизчи Чарлз Кап ўзининг жияни Мабелга Ню Йоркдан Онтарио кўли бўйидаги қалъага боришга ёрдам беради, у ерда отаси сержант Дунгам хизмат қилади. Сўнгги бир неча чақирим масофада улар турли хил саргузаштларга дуч келишади.
Асарда Жаспер, Изқувар, Улкан Илон - Чингачкук ва бошқа қаҳрамонларнинг оқилона ва қаҳрамонона ҳаракатлари улуғланади.
Ушбу китоб илк бор ўзбек тилида 1984 йилда чоп этилган. Бу даврдаги нашрида айрим сўз ва жумлаларнинг маъноси изоҳланмаган ёки русча сўзлар, ёки байналмилал жумлалар орқали берилган эди. Бу ҳолат билан биз таржимонларни ёки ўша давр нашриёти ходимларини камситиш фикридан йироқмиз. Фақат ҳозирги давр китобхонларининг талаб ва илтимосларига асосан асар таржимасига қўшимча иқтибослар киритилди ва ҳозирги ўзбек адабий тили қоидалари асосида қайта таҳрирланди.
ISBN | 978-9943-6127-1-6 |
Автор | Жеймс Фенимор Купер |
Язык | Узбекский |
Надпись | Латиница |
Количество страниц | 464 |
Издательство | Qaqnus Media |
Тип обложки | Твердая |
Формат бумаги | A5 |
Год издания | 2020 |
Оставьте отзыв о товаре первым
Добавил товар для сравнения
Александр Пушкин: Евгений Онегин (синий)
Жеймс Фенимор Купер: Изқувар
Добавил товар для сравнения
Оформление заказа
Вход или создать личный кабинет
Yangi karta qo'shish