Янги бизнес ёки стартап очмоқчи бўлганлар учун фойдали китоблар тўплами купить
Скидка

Янги бизнес ёки стартап очмоқчи бўлганлар учун фойдали китоблар тўплами

5 1
1 отзывов
329 000 сум 295 000 сум сум
36 900 сум x 12 мес
Модель: Фойдали китоблар тўплами
Наличии: ● В наличии
Выберите тип книги:

Рассрочка платежа

Проголосуйте:

Описание товара

Янги бизнес ёки стартап очмоқчи бўлганлар учун фойдали китоблар тўплами


1. Тони Шей: Бахт етказиш. Миллиард долларлик интернет дўкон тарихи

“Бахт етказиш” асарида Заппос бош директори Тони Шей ЛинкEхчанге, Заппос ва бошқалар орқали чувалчанг етиштириш фермасидан тортиб пизза бизнесини юритишгача бўлган бизнес ва ҳаётда олган турли сабоқлари билан ўртоқлашади. Бир нафасда ўқиб чиқиладиган ушбу китоб корпоратив маданият муваффақият калити эканлиги, атрофингиздаги инсонларга бахт улашиш орқали янада бахтлироқ бўлишингиз мумкинлигини кўрсатади. Китоб «Нев Ёрк Тимес» ҳамда «Валл Стреэт Жоурнал»нинг бестселлер асарлар рўйхатидан жой олган.


2. Питер Тил, Блейк Мастерс: Нолдан бирга. Стартаплар ҳақида қайдлар ёхуд келажакни қандай қуриш мумкин

Замонамизнинг энг катта сири шундаки, ҳали ўрганилмаган чегаралар ва яратилиши керак бўлган янги ихтиролар мавжуд. Афсонавий тадбиркор ва инвестор Питер Тил “Нолдан бирга” китобида янги нарсаларни яратувчи компанияларни қуриш усулларини қандай топишимиз мумкинлигини кўрсатади.
Тил ўз асарини мобил қурилмаларга муккамиздан кетиб, буни сезмаётган бўлсак ҳам, аслида технологик турғунлик асрида яшаётганимизни кўрсатиш билан бошлайди. Ахборот технологиялари тез суръатда ривожланди, аммо тараққиёт фақат компьютерлар ёки Силикон водийси билан чекланиб қолмаслиги керак. Ҳар қандай саноат ёки бизнес соҳасида тараққиётга эришиш мумкин. Бунда хар бир лидер ўзлаштириши керак бўлган энг муҳим маҳорат — мустақил фикрлашни ўрганишдир.

3. Аллан Диб: Бир варақли маркетинг режа

Тадбиркор ва маркетолог Аллан Диб ўзининг кўп йиллик тажрибаси ва изланиши самараси ўлароқ маркетинг режани бир вараққа сиғдиришга эришди. Ушбу китобда муаллиф бир варақли маркетинг режа тузиш баробарида кичик ва ўрта бизнес йўл қўядиган хатолар ва уларни тузатиш йўллари, мижоз топиш, даромадни ошириш ва бизнесни автоматлаштириш ҳақидаги ўз билимларини ўртоқлашади. Шунингдек, бизнесни бошлашдан то уни сўнгги мижозга сотгунча бўлган жараён билан ҳам танишасиз.


4. Уолтер Айзексон: Стив Жобс

Китобда сиз отаси ташлаб кетган, онаси рад этган бола қандай қилиб дунёнинг энг катта компаниясига асос солиши тарихини ўрганасиз. Бу оғир табиатли, лекин дунёни ўзгача кўз билан кўра олган, уни ўзгартиришни хоҳлаган, информацион технологиялари революциясига сабабчи бўлган инсоннинг ҳаёти ҳақидаги китобдир.
Икки йил давомида Жобс билан ўтказилган 40дан ортиқ интервьюларга, шунингдек, юздан ортиқ оила аъзолари, дўстлари, рақиблари, рақобатчилари ва ҳамкасблари билан бўлган интервьюларга асосланиб, Уолтер Айзексон жуда шиддатли мукаммалликка бўлган иштиёқи сабабли олтита соҳада: шахсий компьютерлар, анимацион фильмлар, мусиқа, телефонлар, планшет компьютерлари ва рақамли нашриёт каби соҳаларда инқилоб қилган креатив тадбиркорнинг шахсияти ва ҳаёти ҳақида ҳайратланарли ҳикоя ёзган.


5. Браян Трейси: Самарадорликнинг 21 йўли

Китоб вақтни тўғри тақсимлаш, иш ёки ўқиш жараёнини ташкиллаштириш, ҳаёт тарзини ўзгартириш, натижада қандай қилиб самарадорликка эришиш ҳақида назариядан узоқ, аниқ маълумот ва қўлланмаларни беради.
Китоб талабалар, тадбиркорлар, ишчилар, раҳбарлар, куни ва вақтини тартибни солишни хоҳлайдиган ҳатто уй бекаларига ҳам тавсия қилинади.

Сиз ушбу тўпламни интернет дўконимиз орқали 10 % чегирма билан 295 000 сўмга харид қилишингиз мумкин.

Характеристики

Язык На узбекском
Надпись Кириллица
Формат бумаги A5

Янги бизнес ёки стартап очмоқчи бўлганлар учун фойдали китоблар тўплами

5 1
1 отзывов
329 000 сум 295 000 сум сум
36 900 сум x 12 мес

Известные бренды

Ваш интернет магазин

asaxiy app image

Ваш книжный интернет магазин

asaxiy app image
Служба поддержки
Выберите тип чата!