Бу китоб кўплаб ўзбекзабон ёшлар орасида учрайдиган муаммолардан бири-дунёдаги энг нуфузли университетларга ариза топшириш, бакалавр даражасига ўқишга кириш ва грантлар ютиб олиш бўйича қўлланма ҳисобланиб, ёшлар билиши лозим бўлган деярли барча маълумотларни ўз ичига олади.
Китобда айнан АҚШдаги энг кучли университетлар қабул жараёни ва ариза топшириш босқичлари ҳақида айтиб ўтилган. Агар сиз ўша университетлар қабул жараёнидан ўта олсангиз, бошқа ҳар қандай университетга ҳам кира оласиз.
Китоб бир нечта бўлимдан иборат бўлиб, қабул жараёнининг ҳар бир босқичини қисқа ва аниқ тарзда қамраб олган. Агар сизда қабул жараёнлари бўйича ҳеч қандай тушунча бўлмаса, китобни ипидан игнасигача ўқишни тавсия қиламиз.