Маърифатпарвар шоир ва ёзувчи Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий 1915 - 1916-йилларда нашр этилган «Миллий ашулалар» учун миллий шеърлар мажмуаси, «Оқ гул», «Қизил гул», "Сариқ гул» каби шеърий тўпламларида ва «Янги саодат» каби насрий асарларида ўзининг жадидларга ҳос ғояларини илгари сурган. Ҳамза шу даврда ёзилган «Йиғла, Туркистон», «Оқибациз Туркистон», «Ватандошларимга хитоб», «Дардига дармон истамас» каби шеърларида халқнинг «руҳсиз тандур, ханжар урса қону сочулмас» ҳолига келганлигидан оҳ-зор чекади, уни хурофот ва жаҳолат ботқоғидан чиқиб, тараққий этган халқлар қаторидан ўрин олишга дават этади. Шунингдек, «Илм ҳидояти», «Нормуҳаммад домланинг куфр хатоси», «Ўч» ва «Заҳарли ҳаёт», «Бой ила хизматчи», «Ким тўғри», «Туҳматчилар жазоси», «Майсаранинг иши», «Паранжи сирлари» каби илк драмаларида ҳам зулм ва хурофотдан халос болишнинг бирдан-бир йўли маърифатдадир, деган фикрни олга суришга ҳаракат қилади.