Мазкур нашр «Саботул-ожизин» китобининг юздан орти қўлёзма ва тошбосма нусхаларини қиёсий ўрганиш натижасида юзага келган илмий-танқидий матн асосида тайёрланди.
Эътиқодий соғломлик, маънавий поклик дастуридан дарс берувчи ушбу китоб маърифат ва ҳикмат илмига бефарқ бўлмаган барча ўқувчилар учун мўлжалланган.
Халқ орасида «Сўфи Оллоёр» номи билан машҳур «Саботул-ожизин» асари Мовароуннаҳр ўлкаларида XX асрга қадар мадрасаларда дарслик сифатида ўқитилган. Ўқувчилар саводхонликнинг маълум даражасидан кейин ушбу китоб мутолаасига киришишган. XX асрнинг 1-чорагигача эса ўрта мактабнинг бошланғич синф ўқувчилари «Саботул-ожизин»дан дарс олишган.