Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев асарларининг 7-жилдига мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги муҳим воқеалар, халқаро миқёсдаги форум ва саммитлар, шунингдек, Олий мажлис палаталари раҳбарлари, сиёсий партиялар ҳамда суд органлари раислари билан Янги Конституция муҳокамасига бағишланган йиғилишда сўзлаган нутқ ва маърузалари, юртимизда кенг нишонланиб келинаётган умумхалқ байрамлари, тарихий саналар, турли халгаро анжуманлар, оммавий тадбир ва маросимлар, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 айиллик байрами муносабати билан йўлланган табрик ва қутловлар киритилган.