Ҳамма фанларга қизиқиш болаликдан бошланади. Бироқ, кўпчиликда математика мураккаб фан деган тушунча шаклланган. Айни дамда ана шу эскирган ақидани йўққа чиқариш имконияти қўлингизда турибди!
Болажонни боғча ва кичик мактаб ёшидан математиканинг сирли дунёсига олиб кирсангиз, у келажакда сонли жумбоқлардан қўрқмайди, аксинча уларни ечиб, ўзига ишончи орта бошлайди.
Мазкур китобдаги бир-биридан ажойиб математикага доир эртаклар, топишмоқлар орқали бола сонлар билан танишади, геометрик шаклларни ўрганади, вақт ҳақидаги тасаввурлари аниқлашади. Қизиқарли топшириқлар жавобини топиш ва содда масалаларни ечиш орқали ақлий қобилияти ривожланади.
Мазкур китоб болаларни математикадан бездирмаган ҳолда ота оналарнинг уйда шуғулланиши, тарбиячилар ва бошланғич синф ўқитувчиларининг эса гуруҳ ва синф билан ишлаши учун мўлжалланган. Ҳамма умидларимиз фарзандларимиздан! Шундай экан, орзуларимизни рўёбга чиқариш учун қадамни "Математика қасрига саёҳат" билан биргаликда қўямиз!