Сизни бойлик ва фаровон ҳаётдан атиги 10 қадам ажратиб туради! Саидмурод Давлатов ушбу китобда муваффақиятли бизнес яратиш ва уни ривожлантиришнинг босқичма-босқич методологиясини тақдим этади. Унинг барча тавсиялари амалда исботланган, маслаҳатлари эса ҳақиқий тажрибага асосланган. Муаллиф ўз ҳаёти давомида 67 турдаги бизнес билан шуғулланган бўлиб, ҳозирда уларнинг аксарияти гуллаб-яшнамоқда. Аммо уларнинг бир қисми ўзини оқламади, бу ҳақда Саидмурод Давлатов очиқчасига баён қилади. Ҳам ижобий, ҳам салбий тажрибаларни қамраб олгани учун ҳам китоб жуда қимматлидир ахир ўзингиз хатога йўл қўйгандан кўра бошқаларникидан сабоқ олганингиз маъқул.