Эртаклар - яхшиликка етаклар... Бу фикрга аниқлик киритиш лозим, деб ўйлайман: яхши эртаклар, - яхшиликка етаклар.
Ҳар бир ота-она фарзандининг яши инсон болиб вояга етишини истайди. Бунинг учун уларга яхши эртак, яхши тарбия лозим. Нимасига кўра эртакларни яхши дейиш мумкин? Одоб-ахлоққа ундайдиган, эзгуликни тараннум қиладиган, ақл-фаросатни чарлайдиган эртаклар яхши эртаклардир. Афсуски, зўравонлик, ҳаёсизлик, сеҳр-жоду, кайф-сафони тарғиб қиладиган шайтоний эртаклар ҳам бор. Улар нафақат китобларда, балки киноларда, мултфилмларда...
Урф-одат, қадриятларимизга зид бўлган қарашлардан ҳар бир ота-она ҳамиша гоҳ турмоғи лозим. Ёмонлик фарзандларимизни ўз домига тортмасин. Уларга дуч келган эртакни эмас, танлаб-танлаб яхшиларини тақдим қилайлик.
Ҳар ҳафта янги китоб,
Ҳар кунга битта эртак!
Олмоқ учун илм-одоб,
Тинмайин ўқиш керак!